Жаҳон

Россияда энг кўп ЙТҲ ўзбекистонлик ҳайдовчилар иштирокида содир бўлган

Жорий йилнинг январ–сентябр ойларида ўзбекистонлик ҳайдовчилар иштирокида 827 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

Россияда энг кўп ЙТҲ ўзбекистонлик ҳайдовчилар иштирокида содир бўлган

 

Россия ҳудудида хорижликлар иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари бўйича 2025 йил январ–сентябр ойлари учун статистик маълумотлар эълон қилинди.

 

Россия Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги илмий маркази маълумотларига кўра, мазкур даврда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида 827 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга кам кўрсаткични ташкил этади.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқаролари бахтсиз ҳодисаларда айбдорлик даражаси бўйича 65 фоизлик кўрсаткич билан иккинчи ўринда қайд этилган.

 

Рейтингда Тожикистон фуқаролари биринчи ўринда туриб, улар иштирокидаги 666 та ҳодисанинг 67 фоизида ҳайдовчи хатоси сабаб бўлган.

 

Арманистон ва Озарбайжон фуқаролари 64 фоизли натижа билан учинчи ўринда қайд этилган.

 

Энг паст кўрсаткич эса Белоруссия ҳайдовчиларида — 50 фоиз.

 

Шунингдек, Қозоғистон фуқаролари 128 та ЙТҲ билан энг паст кўрсаткични қайд этган, бу ўтган йилга нисбатан 21 фоизга камайганини билдиради.

 

Таҳлилчиларга кўра, ўзбекистонлик ҳайдовчилар ўртасида ЙТҲлар сонининг камайиши ҳайдовчиларнинг транспорт маданияти ошиб бораётганидан далолат беради.

custom img

“АҚШнинг Кубани эгаллаши бу катта шарафдир” — Доналд Трамп

АҚШнинг Кубага нефть етказиб берилишини тақиқлагани фонида мамлакатда блэкаут юз берди.

custom img

Кобулда гиёҳвандлар шифохонаси портлатилди: 400 киши ҳалок бўлди

“Толибон” Покистонни гиёҳвандлар даволанадиган шифохонага зарба берганликда айблади.

custom img

Эрон Ҳўрмуз бўғозида ҳаракатланиш учун айрим давлатлар кемаларига чекланган рухсат берди

Ҳўрмуз бўғози фақат душманлар ва уларнинг тажовузкорлигини қўллаб-қувватловчилар учун ёпиқ бўлиб қолиши эълон қилинди.

custom img

Эрондаги вазият Марказий Осиёда энг кўп Тожикистонга таъсир қилиши мумкин

2025 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Эрондан 600 млн долларлик маҳсулот импорт қилган.

custom img

Можтабо Хоманаий марҳум отаси томонидан тайинланган амалдорларни лавозимида қолдирди

Фармонга кўра, улар ишларини давом эттириб, марҳум Али Хоманаийдан олган кўрсатмаларига амал қилиши лозим.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди

Чекловлар АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик фонида жорий этилган.

custom img

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

Вашингтон ҳужум сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

custom img

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Видеода қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмаган ва миқдори камаймаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Россияда энг кўп ЙТҲ ўзбекистонлик ҳайдовчилар иштирокида содир бўлган