Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Тошкентдаги экологик вазият бўйича тезкор йиғилиш ўтказди

Президент администрацияси раҳбари томонидан долзарб муаммога барҳам бериш бўйича ишлаб чиқилган комплекс таклифлар давлат раҳбарига кўриб чиқиш учун киритиладиган Президент Фармони лойиҳаси учун асос бўлиб хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкентдаги экологик вазият бўйича тезкор йиғилиш ўтказди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги ҳавонинг ифлосланиш даражасини камайтириш бўйича йиғилиш ўтказди. Тадбирда Администрация ҳамда алоқадор идоралар раҳбарлари иштирок этди ва пойтахтдаги экологик вазиятни баҳолади.

 

Йиғилишда сўнгги кунларда ҳавонинг юқори даражада ифлосланаётгани, аҳоли саломатлиги учун хавф туғдираётгани қайд этилди. Масъуллар фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар, жамоатчилик таклифлари ва ҳаво сифатини яхшилаш бўйича ҳисоботларини тақдим этди.

 

Саида Мирзиёева эксперт хулосаларига таянган ҳолда тезкор, ўрта ва узоқ муддатли чора-тадбирларни белгилади. Улар орасида экологик назоратни кучайтириш, ифлослантирувчи объектлар фаолиятини чеклаш, қурилиш талабларини қатъийлаштириш, шаҳарни кенг кўламда кўкаламзорлаштириш ва ҳаво сифатини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш киради.

 

Белгиланган чора-тадбирлар яқин орада давлат раҳбарига тақдим этиладиган Президент Фармони лойиҳаси учун асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу қадамлар аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ва атроф-муҳитни яхшилашга қаратилган бўлиб, амалиётга жорий этилиши кутиляпти.

custom img

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

custom img

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган.

custom img

819 млн сўмлик олтинни Қирғизистонга олиб чиқмоқчи бўлган она-бола қўлга олинди

Қонунбузарлар жами 473 грамм бўлган олтин қуймаларини кийимлари орасига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Саида Мирзиёева Тошкентдаги экологик вазият бўйича тезкор йиғилиш ўтказди