Ўзбекистон

“Салом, Ўзбекистон!”: Самарқандда ЮНЕСКО Ёшлар форуми бўлиб ўтмоқда

Самарқандда 14-ЮНЕСКО Ёшлар форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбир “Иқлим ҳаракати ва унинг ижтимоий таъсири, айниқса ёшлар учун” мавзусига бағишланган. Форумга 140 дан ортиқ мамлакатдан ёш етакчилар, экспертлар ва расмий делегатлар ташриф буюрган.

“Салом, Ўзбекистон!”: Самарқандда ЮНЕСКО Ёшлар форуми бўлиб ўтмоқда

Кеча, 27 октябрь куни Самарқанд шаҳрида “Иқлим ҳаракати ва унинг ижтимоий таъсири, айниқса ёшлар учун” мавзусида 14-ЮНЕСКО Ёшлар Форуми бошланди. Бу ҳақида тадбирда иштирок этаётган “Zamon.uz” мухбири хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, тадбирда иштирок этиш учун дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан келган 150 нафар ёш етакчи, эксперт ва халқаро ташкилотлар вакиллари ўзаро фикр алмашиши кўзда тутилган.

 

Форумнинг очилиш маросимида ЮНЕСКО Бош директорининг ижтимоий ва гуманитар фанлар бўйича ёрдамчиси Лидия Брито, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм департаменти мудири ўринбосари Элмурод Нажимов, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги бош директори Алишер Саъдуллаев ва бошқалар сўзга чиқиб, иқлим ўзгариши, экологик муаммолар бугун глобал масалага айланиб, дунёдаги барча мамлакатлар ҳукуматини ўйлантираётгани, экологик инқироз кўплаб ҳалокатларга сабаб бўлаётганини таъкидлади.

 

“Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКОнинг таълим, фан ва маданият соҳалари билан бир қаторда экологик масалалар бўйича чақириқ ва даъватларни ҳам қўллаб-қувватлаб, бу борада қатъий позисиясини намоён этиб келмоқда. Буни 2025 йилнинг юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт йили” деб номлангани мисолида ҳам кўриш мумкин. Йил номидан келиб чиқиб тасдиқланган давлат дастури асосида юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жорий йил бошида Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан илк бор Орол маданияти саммити ўтказилди, дунёнинг турли давлатларидан ёшларни бирлаштирган “Орол мактаби” таълим дастури ишга туширилди. Бу каби тадбирлар орқали биз барқарор ривожланишга тўсиқ бўладиган экологик муаммоларнинг олдини олиш ва уларнинг таъсирини юмшатишга эришаяпмиз”, деди Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм департаменти мудири ўринбосари Элмурод Нажимов.

 

Generation of Acion” (акцияни бошлаш) шиори остида ўтказилган очилиш маросимида турли давлатлар вакиллари иқлим ўзгаришларининг олдини олиш ва экологик муаммоларнинг ечимлари бўйича ташаббус ва ғояларини илгари сурдилар, инновацион ечимлар таклиф этилди.

 

 

Форумда муҳокама қилинадиган масалалар ва ташаббуслар ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси тадбирларида эътиборга олинади.

 

Бугун, 28 октябрь куни форумнинг иккинчи кун тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Унда иштирокчилар форум давомида ишлаб чиқилган иқлим бўйича тавсияларни қабул қилади.

 

custom img

Жиззахда ҳайдовчи эшакни машинада судради

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига қонуний чора кўрилди.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими олган порасини қайтараётган пайтда ушланди

Ходим хусусий клиниканинг ёнғинга қарши ҳолати бўйича ижобий хулоса беришни ваъда қилиб, 6,5 миллион сўм олган.

custom img

Ўзбекистон ҳудудидаги гидроэлектр станциялар сони 100 тадан ошди

Гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқариш қуввати 800 мегаваттга оширилиб, умумий қувват 2 400 мегаваттга етказилди.

custom img

Тошкентда “Ақлли бекатлар” ўрнатилади

Янги бекатларда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус кутиш жойи ташкил этилади, йўловчилар учун қулайликлар кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон томонидан юборилган гуманитар юклар озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалардан иборат бўлиб, улар Эроннинг Дарагаз шаҳрида расмийларга топширилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

custom img

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Самосуд қилган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

custom img

ИЖҚКД катта тезкор вакили 85 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Катта тезкор вакил тадбиркорга электрон доскаларни давлат мактабига таннархидан қимматга сотиб беришни ваъда қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

“Салом, Ўзбекистон!”: Самарқандда ЮНЕСКО Ёшлар форуми бўлиб ўтмоқда