Ўзбекистон

Самарқандда аёл туғуруқхона олдида чақалоғини дунёга келтириб, ҳожатхонанинг чиқинди қутисига ташлаб кетди

Аёлнинг қилмиши кузатув камералари орқали аниқланиб, ҳолатга аниқлик киритилди.

Самарқандда аёл туғуруқхона олдида чақалоғини дунёга келтириб, ҳожатхонанинг чиқинди қутисига ташлаб кетди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида аёл туғруқхона олдида чақалоғини дунёга келтириб, ҳожатхонанинг чиқинди қутисига ташлаб кетди. Бу ҳақида Zamon.uz манбаси хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, воқеа вилоятнинг Пайариқ туманида содир бўлган. Аёл фарзандини туғруқхона ёнида дунёга келтириб, ҳожатхона чиқиндисига ташлаб кетган.

 

Аёлнинг қилмиши кузатув камералари орқали аниқланиб, ҳолатга аниқлик киритилган. Чақалоқ эса ўлик ҳолда топилган.

 

Zamon.uz ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати билан ҳам боғланди. ИИБга кўра, айни пайтда бу бўйича экспертиза тайинланган. Боланинг тирик туғилгани ёки ҳомила нобуд бўлиб кейин туғилганлиги аниқланганидан сўнг жиноят иши масаласи ҳал этилади.

 

“Экспертиза хулосаси эълон қилинганидан сўнг қўшимча маълумот маълумот тақдим этилади”, дейилади хабарда.

 

Zamon.uz тез орада воқеа юзасидан батафсил репортажни эълон қилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиш маросимида ҳамда ифторликда иштирок этиб, нутқ сўзлади

Давлат раҳбари ушбу мажмуа илм-фан, маърифат ва тарихий меросни ўрганиш ҳамда тарғиб қилишда муҳим рол ўйнашини қайд этди.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази сўз гўзаллигининг олий ифодаси

Ислом цивилизацияси маркази нафақат илм-фан хазинаси, балки Ислом хаттотлик санъатининг олий намунасини ўзида ифода этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз арафасида ўз эшикларини очган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Марказ 10 гектар ҳудудни эгаллайди, уч қаватли бино эса 42 минг квадрат метр майдонга эга.

custom img

Самарқандда болача ҳожатхонага тушиб кетди

ФВВ қутқарувчилари болакайнинг ҳаётини сақлаб қолди

custom img

Ўзбекистонда кредит рекламаларида уни тўлай олмаслик ҳақида ҳам огоҳлантириш берилади

Ушбу ўзгариш аҳолининг кредит хатарларига оид хабардорлигини ошириш ва масъулиятли қарз олиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.

custom img

Солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошган фуқароларнинг электр тўлови чекланади

Мазкур тизим тажриба тариқасида Наманган вилоятида жорий қилинади.

custom img

Ўзбекистонда Хитой ўйинчоқларида болалар учун хавф аниқланиб, савдодан чиқарилмоқда

Ўйинчоқлар бола сўлаги ва тер таъсирига чидамсиз бўлиб, улардан зарарли кимёвий моддалар ажралиб чиқиши мумкинлиги аниқланди.

custom img

Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатилиши айтилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вазият юзасидан расмий муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Самарқандда аёл туғуруқхона олдида чақалоғини дунёга келтириб, ҳожатхонанинг чиқинди қутисига ташлаб кетди