Ўзбекистон

Самарқандда сохта ИИБ ходими қўлга тушди

25 ёшли йигит қалбаки гувоҳнома ясаб олиб, ўзини ички ишлар ходими деб таништириб юрган.

Самарқандда сохта ИИБ ходими қўлга тушди

 

Жорий йилининг 2 июнь куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жойлашган “Омонқўтон” йўл патрул хизмати масканида сохта ички ишлар ходими қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.


Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олинган маълумотларга асосан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Кобальт русумли автомашина тўхтатилганида, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи шахс ИИО хизмат кийимида тушган фотосурати мавжуд бўлган сохта хизмат гувоҳномасини ЙПХ инсекторларига тақдим этган вақтида ушланган. Шундан сўнг унинг хизмат гувоҳномаси ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. 


Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Тошкентда вояга етмаган ўғилларига машина берган ота 5 суткага қамалди

Ҳужжатсиз автомобил бошқарган болалар сабаб қўшнилар уларнинг отаси билан гаплашмоқчи бўлган, аммо эркак улар билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган.

custom img

Тошкентда ўқувчилар каналдан кўприк йўқлиги сабабли қувурлар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда

Ҳокимлик Салар канали устида янги кўприк қурилиши яқин кунларда бошланишини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли халқаро Condé Nast Traveler нашрида эътироф этилди

Журнал томонидан эълон қилинган янги рейтингда Тошкент шаҳри ва Ислом цивилизацияси маркази июнь ойида саёҳат қилиш учун тавсия этилган йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.

custom img

Эрондан Ўзбекистонга кислотали булутлар келиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Мутахассислар атмосферадаги жараёнлар сабаб кислотали ёғинларнинг узоқ масофаларга хавфли даражада етиб келиши деярли мумкин эмаслигини таъкидлади.

custom img

Яқин Шарқдан 21 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди — ТИВ

Ҳозирда эвакуация асосан ҳаво ҳудуди очиқ бўлган мамлакатлардан амалга оширилмоқда.

custom img

Самарқандда Зулфия мукофотини олган шоирага уй совға қилинди

Совға президент топшириғига асосан берилган.

custom img

Яқин Шарқдаги юртдошлар хавфсизлиги доимий назоратда — Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари

Ваколатхоналар 24/7 режимида фаолият юритиб, фуқароларга консуллик ёрдам кўрсатмоқда ва махсус @tiv_yordam_bot орқали мурожаатларни тезкор кўриб чиқмоқда.

custom img

Андижонда йигитнинг суратларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган аёллар қўлга олинди

Улар TikTok орқали танишган шахснинг фотосуратларини ўчириш эвазига 20 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"