Hi-tech

"Samsung Galaxy S22” тақдимоти 2022 йилнинг бошида бўлиб ўтиши ҳақида хабар тарқалди

Дунё электроникасида ўз ўрнига эга бўлган Samsung ҳам Apple, Redmi компанияларидан ортда эмаслигини исботлашда давом этмоқда.

"Samsung Galaxy S22” тақдимоти 2022 йилнинг бошида бўлиб ўтиши ҳақида хабар тарқалди

 

Мобил маҳсулотларидан энг сўнггиси бўлган “Galaxy S21” аллақачон мижозларини мамнун қилиб улгурган. Эндиликда компания янги мобил телефони билан ўз аудиториясини хурсанд қилишга тайёрланмоқда.

 

Танишинг,  "Samsung Galaxy S22”. У рамкасиз дизайнга эга.

 

Албатта, бу ҳали расмий тасдиқланмаган. Янги маҳсулот ҳақида Samsung'нинг жанубий кореялик собиқ ходими хабар берган.

 

Унинг айтишича, смартфон минимал рамкали дисплейга эга бўлиб, у бутун периметр бўйлаб симметрик бўлади.

 

Шунингдек, мазкур модел серияга эга. Яъни, унинг “Galaxy S22+” версияси ҳам оммага тақдим қилиниши кутилмоқда.

 

Янги “Samsung Galaxy S22” тақдимоти 2022 йилнинг бошида бўлиб ўтади. Смартфоннинг нархи ҳозирча ошкор этилмаган.

 

Маълумот учун: айни кунларда Samsung'нинг сўнги мобил маҳсулоти бўлиб турган “Galaxy S21” Россия бозорларида 69 минг рубль, Ўзбекистон бозорларида эса тахминан 14 миллион атрофида сотилмоқда.

 

Бундан аввал “iPhone 13” савдолари бошланадиган сана эълон қилингани ҳамда “Xiaomi” компанияси “Redmi Note 11 Pro” смартфонларини тақдим этгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.