Ўзбекистон

Сенат ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқараётган мажлисда сенаторлар, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари иштирок этмоқда.

Сенат ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Бугун, 2024 йил 30 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.



Мажлис кун тартибига “Телекоммуникациялар тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатларини мустаҳкамлашга, судлар фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга ҳамда ягона суд амалиётини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунлар киритилган.  

 

Бундан ташқари, “Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимга ҳамда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомани (Тошкент, 2022 йил 1 июнь) ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилади.  

 

“Халқаро меҳнат ташкилотининг Ишлаётган эркаклар ва аёллар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятларга эга ходимлар тўғрисидаги 156-сонли Конвенциясини (Женева, 1981 йил 23 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинади.  

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилади.

 

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сифат таркибини яхшилаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш ҳамда кадастрини юритиш ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилади.  

custom img

Тошкентда 9-синф битирувчиси бошқарган BYD автобусга урилди

У автомобилнинг давлат рақамини ечган ҳолда ҳаракатланган.

custom img

Банкоматдаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги бўйича энг ёмон натижа қайд этган банклар ҳам эълон қилиб борилади.

custom img

Бўстонлиқда қўл тормози тортилмаган Captiva каналга тушиб кетди

ФВВ қутқарувчилари автомобилни сувдан чиқариб олган. Жабрланганлар йўқлиги билдирилди.

custom img

Тошкентнинг барча туманларида Ўзбекистон МТЖ ўйинлари катта экранларда намойиш этилади

Энг йирик томоша майдони “Бунёдкор” стадиони ҳудудида ташкил этилади.

custom img

Наманган шаҳрида реновация доирасида 36 та кўп қаватли уй бузилади

Дастур доирасида уйлар бузилиб, 92 та янги кўп қаватли уй ва юзлаб хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.

custom img

Самарқандда Damas даҳшатли аварияга учради

Ҳайдовчи транспорт воситаларини қувиб ўтиш мақсадида асфалт қопламаси бўлмаган йўл четидан юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Наманганда мактаб директорлиги учун 10 минг доллар сўраган амалдор ушланди

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида боғча очиш учун ёрдам бериш эвазига пул талаб қилган МТТ ходими қўлга олинди.

custom img

Энди маҳкумларнинг китоб мутолааси тест орқали баҳоланади

Адабиётларни ўқиганлик даражасини баҳолаш учун махсус комиссия ташкил этилиб, комиссия йилига камида икки марта тест синовлари натижаларини кўриб чиқади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"