Ўзбекистон

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда



Эрон ва Форс кўрфази давлатлари иштирокида ўтказилиши керак бўлган музокаралар Омон томонидан илгари сурилган Хурмуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини тартибга солиш таклифини муҳокама қилишга қаратилган эди. Бироқ томонлар ўртасида ҳозирча консенсусга эришилмагани сабабли учрашув кейинга қолдирилди.



Омон Ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусаидий музокараларнинг қолдирилиши қарорини томонлар ўртасида келишувга эришиш манфаатлари билан изоҳлади. Эрон расмийлари эса учрашув айрим минтақавий давлатларнинг илтимосига кўра, Теҳрон ва Масқат ўртасидаги келишув асосида қолдирилганини маълум қилди. Янги сана Омон билан мувофиқлаштирилиши кутилмоқда.



Хурмуз бўғози жаҳон энергетика таъминоти учун стратегик аҳамиятга эга. У орқали ҳар куни катта ҳажмдаги нефть ва нефть маҳсулотлари ташилади. Шу боис минтақадаги ҳар қандай кескинлик халқаро нефть бозорида нархлар ошиши хавфини юзага келтиради.



Музокаралар қолдирилган пайтда Саудия Арабистонида ҳам нефть инфратузилмаси билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Reuters маълумотига кўра, дронлар ҳужуми оқибатида шикастланган Шарқ–Ғарб нефть қувури вақтинча ишдан тўхтатилган. Қувурнинг узоқ вақт ишламаслиги Саудия Арабистонининг нефть экспорти имкониятларига таъсир қилиши мумкин.



Айни пайтда Хурмуз бўғозида кемалар ҳаракати билан боғлиқ хавфлар ҳам сақланиб қолмоқда. Денгиз хавфсизлиги органлари айрим тижорий кемалар ҳужумга учрагани ҳақида маълумот берган.



Воқеалар фонида нефть нархлари ҳам кўтарилган. Reuters хабар беришича, нефть нархи ўтган ҳафта июль ойидан бери биринчи марта баррел учун 100 доллардан юқори кўтарилган.



Мутахассислар фикрича, Хурмуз бўғозидаги вазиятнинг узоқ вақт беқарор қолиши нафақат Яқин Шарқ, балки бутун жаҳон энергетика бозорига жиддий босим ўтказиши мумкин.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда | Zamon.uz