Ўзбекистон

Шанхайдан Франкфуртга учган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Маълум бўлишича, самолёт бортида йўловчилар жанжал кўтарган.

Шанхайдан Франкфуртга учган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

 

Шанхайдан Франкфуртга учаётган самолёт Тошкентга қўнди. Бу ҳақда "Узбекистан Аирпортс" хабар берди.

 

Германиянинг Lufthansa авиакомпаниясининг Шанхайдан Франкфуртга учаётган йўловчи рейси икки йўловчининг жанжали туфайли Тошкент халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга келиб қўнди. Экипаж самолёт олдига ҳуқуқ тартибот органлари ходимларини чақиришни сўраган.

 

Бортида 206 йўловчи бўлган Boeing 747-800 маҳаллий вақт билан 17:32 да фавқулодда қўнишни амалга оширди. Жанжал кўтарган йўловчилар рейсдан олиб ташланди. Ҳаво кемаси Тошкентдан белгиланган аэропортга соат 20:36 да учиб кетди.

1 млрд сўмлик кредит қарзи сабаб уй хатланди

1 млрд сўмлик кредит қарзи сабаб уй хатланди

Маълум бўлишича, қарздор МИБ томонидан берилган ихтиёрий муддат давомида ижро ҳужжати талабларини бажармаган.

Гулистонда 995 дона тамаки маҳсулоти ёқиб юборилди

Гулистонда 995 дона тамаки маҳсулоти ёқиб юборилди

Суд қарори билан улар истеъмолга яроқсиз ва муддати ўтган деб топилган.

Бухорода МИБ орқали қидирувдаги KIA топилди

Бухорода МИБ орқали қидирувдаги KIA топилди

Қидирув давомида у қайнонанинг уйидан топилган.

Андижонда фуқаро МИБ орқали уйидан кўчирилди

Андижонда фуқаро МИБ орқали уйидан кўчирилди

Ижро ҳаракатлари қонун талаблари асосида белгиланган тартиб-таомилларга риоя этган ҳолда ташкил этилди.

Юқори Чирчиқда МИБ орқали 2 бола онасига олиб берилди

Юқори Чирчиқда МИБ орқали 2 бола онасига олиб берилди

Шу тариқа суд ҳужжати ижроси амалда тамомланди.

Жарима ва 3 йиллик кириш тақиқи: Ўзбекистонда рухсатномасиз ишлаган чет элликларга жазо кучайтирилади

Жарима ва 3 йиллик кириш тақиқи: Ўзбекистонда рухсатномасиз ишлаган чет элликларга жазо кучайтирилади

Сенат чет элликларнинг рухсатсиз меҳнат фаолияти учун жавобгарлик белгиловчи қонунни маъқуллади.

Янги жазолар: маст ҳолда такроран рулга ўтирганлар 2 йилгача қамалиши мумкин

Янги жазолар: маст ҳолда такроран рулга ўтирганлар 2 йилгача қамалиши мумкин

Ноқонуний пойга, дрифт, хавфли манёвр ва йўл безорилиги учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Нукусда кредит сабаб иссиқхона аукционга қўйилди

Нукусда кредит сабаб иссиқхона аукционга қўйилди

Аукционда иссиқхона 30 млрд сўмга баҳолнган.