Нукусда кредит сабаб иссиқхона аукционга қўйилди
Аукционда иссиқхона 30 млрд сўмга баҳолнган.

Ҳар бир мулкнинг ўз қиймати, ҳар бир мажбуриятнинг эса ўз масъулияти бор. Қонун билан белгиланган қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаган тақдирда, уни ундириш юзасидан қонуний чоралар кўрилади.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Н.А.Т. МЧЖдан ундирувчи Миллий банк фойдасига қарздорлик ундириш белгиланган.
Суд қарори бўйича чиқарилган ижро ҳужжати Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармасига келиб тушиб, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган.
Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, Н.А.Т. МЧЖга тегишли бўлган Иссиқхона давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатловга олинди ҳамда 30,400 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.







