Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентига ҳамдардлик билдирди
Бу мамлакатда рўй берган табиий офатда кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан амалга оширилди.

Бугун, 19 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги ҳудудларда юз берган табиий офатлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Рам Натҳ Ковинд ва Бош вазири Нарендра Модига ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Ассам ва Мегалая штатларида йирик сув тошқинлари кузатилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.







