Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурини тақдим этди

Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланади ҳамда чекка ҳудудларда мактаб автобуслари бепул йўлга қўйилади.

Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурини тақдим этди

Тошкент шаҳридаги Congress-hall мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдан ташқари съездида 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси президенти сайловида ЎзЛиДеПнинг иштироки va сайловда партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.

 

Қурултойда Ўзбекистон президентлигига «Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг номзоди Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурининг мақсад va вазифаларини қурултой қатнашчилари эътиборига ҳавола этди.



Жумладан, био-технология, сунъий интеллект va бошқа юқори технологик йўналишларда йилига 500 нафар истеъдодли ёшлар энг нуфузли хорижий олийгоҳларга давлат ҳисобидан ўқишга юборилади. Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, бунинг учун 200 миллион доллар йўналтириладиШунингдек, 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади va қамров 100 фоизга етказилади. Боғча va мактаблар фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.



Хусусий таълимга қўшимча енгилликлар берилади. Давлат-хусусий шериклик асосида мактаблар қуриш кенг жорий этилади. Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланади. Чекка ҳудудларда мактаб автобуслари бепул йўлга қўйилади. Келгуси етти йилда барча мактабларга чет эллардан «тил эгалари» бўлган ўқитувчилар олиб келинади.

 

«’Гепатит С‘ касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволашни йўлга қўямиз. ’Туберкулёз‘ билан касалланиш даражасини юз минг аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтиришга эришамиз. Шунингдек, онкологик беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида, мамлакатимизда илк бор ўзак ҳужайраларини трансплантация qilish йўлга қўйилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Таъкидланишича, бу борадаги харажатлар эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун тўлиқ давлат ҳисобидан қопланади. Бундан ташқари, 2030 йилга қадар тиббиётга бюджетдан ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини 2 карра ошириб, 6 миллиард долларга етказиш ҳамда Ўзбекистонда ўртача умр давомийлигини ҳозирги 73 ёшдан келгусида 78 ёшга етказиш режалаштирилмоқда.

custom img

Фарғонада 9-синф ўқувчиси профилактика инспекторини пичоқлади

Гумондор бувисининг чақирувига асосан борган профилактика инспектори билан ўзаро тортишиб қолган.

custom img

Самарқандда Хорватия консуллигини очилиши мумкин

Хорватия парламенти делегациясининг ташрифи доирасида Самарқанд ва Дубровник ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Наркотик моддалар контрабандаси билан шуғулланган шахслар 15 йилга қамалди

Улар 60 килограммга яқин гиёҳвандлик воситалари билан ушланган.

custom img

Ўзбекистондаги 1700 дан ортиқ масжидда Рамазонда “Хатми Қуръон” ўтказилади

“Хатми Қуръон” тадбирларига 3 642 нафар қори жалб қилинган.

custom img

Россияда ҳибсга олинган ўзбекистонлик аёл ва фарзанди ватанга қайтарилди

Аёл иммиграция қонунчилигини бузганликда гумонланиб қўлга олинган.

custom img

Рамазон ойида 2000 дан ортиқ масжиднинг электр таъминоти доимий назоратга олинади

Ҳар бир масжидга алоҳида энергетик мутахассис бириктирилди.

custom img

Қўқондаги уйда ҳам портлаш юз берди. Қурбон бор

Портлаш оқибатида 4 киши шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

custom img

Хилола Умарова вазир ўринбосари ва университет ректори лавозимига тайинланди

Шу муносабат билан Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"