Ўзбекистон

Рамазон ойида 2000 дан ортиқ масжиднинг электр таъминоти доимий назоратга олинади

Ҳар бир масжидга алоҳида энергетик мутахассис бириктирилди.

Рамазон ойида 2000 дан ортиқ масжиднинг электр таъминоти доимий назоратга олинади

 

 

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги томонидан муқаддас Рамазон ойи давомида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Махсус йиғилиш якунларига кўра, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб 2000 дан ортиқ масжидларда электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида тақсимлаш тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди. Қарорга мувофиқ, таровеҳ намозлари ўқиладиган ҳар бир масжидга биттадан масъул энергетик мутахассис бириктирилди.

 

Доимий назоратни таъминлаш мақсадида 24 соатлик мониторинг тизимига жами 2547 нафар муҳандислик-техник ходим жалб этилди. Фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб қайтариш учун 210 та махсус бригада шакллантирилиб, улар 250 та махсус техника ва ускуналар билан таъминланди.

 

Электр узилишлари хавфини камайтириш мақсадида масжидларни электр билан таъминлайдиган тақсимлаш тармоқлари тўлиқ техник аудитдан ўтказилди. Шунингдек, эҳтимолий фавқулодда ҳолатларда узлуксиз таъминотни сақлаб қолиш учун муҳим объектларга дизель генераторлари жойлаштирилмоқда.

 

Аввалроқ Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратилиши режалаштирилгани ҳақида ҳам маълум қилинган эди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.