Ўзбекистон

Наркотик моддалар контрабандаси билан шуғулланган шахслар 15 йилга қамалди

Улар 60 килограммга яқин гиёҳвандлик воситалари билан ушланган.

Наркотик моддалар контрабандаси билан шуғулланган шахслар 15 йилга қамалди

 

 

Гиёҳвандлик воситалари контрабандаси ва ноқонуний савдосига қарши курашиш доирасида 2025 йил август ойида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳамда Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, шунингдек вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Узун туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Тадбир давомида 2005 ва 2006 йилларда туғилган икки нафар маҳаллий фуқаро давлат чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтиб, Тожикистон Республикасидан 20 кг 374 гр «опий» ҳамда 41 кг 668 гр «гашиш» моддаларини олиб келаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Тезкор тадбирлар изчил давом эттирилиб, мазкур шахсларнинг жиноий шериклари – Узун туманида яшовчи 2000 ва 2004 йилларда туғилган икки нафар фуқаро ҳамда ушбу жиноятнинг буюртмачиси ҳисобланган, Денов шаҳрида истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган шахс ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг ҳукмига кўра, қонунбузарлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223, 246 ва 273-моддалари билан айбли деб топилди.

 

Суд ҳукмига мувофиқ, уларнинг ҳар бирига нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ҳодиса вақтида аэропортда яна 20 нафарга яқин ўзбекистонлик бўлган.

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни кескинликни кучайтирмасликка чақирди.

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Пойтахтда дарахтларнинг сони, тури, ёши, ҳолати ва жойлашуви ҳисобга олиниб, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар реестри шакллантирилади.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.