Ўзбекистон

Россияда ҳибсга олинган ўзбекистонлик аёл ва фарзанди ватанга қайтарилди

Аёл иммиграция қонунчилигини бузганликда гумонланиб қўлга олинган.

Россияда ҳибсга олинган ўзбекистонлик аёл ва фарзанди ватанга қайтарилди

 

 

Ўзбекистон Бош консуллиги дипломатлари томонидан хорижда оғир аҳволда қолган ватандошларни қайтариш бўйича навбатдаги амалий чоралар кўрилди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ёш она Россия ҳудудида иммиграция қонунчилигини бузганликда гумон қилиниб, Новосибирск шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳибсга олинган ва чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

 

Унинг вояга етмаган фарзанди эса бу вақтда шаҳардаги «Оила» ижтимоий ёрдам марказида сақланган ва Бош консулнинг шахсий назоратида бўлган.

 

Ўзбекистон дипломатларининг тезкор чоралар кўриши натижасида бола учун барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди ва она-фарзанд 17 февраль куни Ўзбекистонга қайтарилди.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

Банклар барча карталардаги жами қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидан камайиб кетишига йўл қўймаслиги керак.

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди.