Ўзбекистон

Шеробод тумани ҳокимлиги “10 минг сўмлик баҳо”дан кейин ногирон тикувчининг 50 та кийимини сотиб олди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида яшовчи Муқаддас Алимова 1-гуруҳ ногирони бўлишига қарамай, болалар кийимларини тикиб келиши, аммо уларни сотолмай, идорама-идора сарсон бўлаётгани айтилган хабарлар тарқалган эди. Zamon.uz тикувчи қизнинг атрофидаги воқеаларни ўрганди.

Шеробод тумани ҳокимлиги “10 минг сўмлик баҳо”дан кейин ногирон тикувчининг 50 та кийимини сотиб олди

Бундан бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида яшовчи Муқаддас Алимова билан боғлиқ хабарлар тарқалган эди. Унда Алимова 1-гуруҳ ногирони бўлишига қарамай, болалар кийимларини тикиб келиши, аммо уларни сотолмай, идорама-идора сарсон бўлаётгани айтилган. Хусусан, тикувчи Шеробод тумани ҳокимлигидан ёрдам сўраган. Бироқ, ҳокимият вакили кийимлар 10 минг сўмга ҳам арзимаслигини билдирган. Zamon.uz тикувчи қизнинг атрофидаги воқеаларни ўрганди.

 

 

  Муқаддас Алимова ўзи ким?

 

35 ёшли тикувчи қиз оилада 6-фарзанд, ўзидан олдин 5 нафар опаси бор. Отасининг 2007 йилдан бери дараги йўқ. Онаси  нафақада. Алимова ҳозир давлат томонидан берилган кўп қаватли уйда яшайди. У тикувчиликка болалигидан алоҳида меҳр қўйган.  2010 йилда эса оғир бетоблик ортидан ногирон бўлиб қолган. Шунга қарамай, у ушбу ҳунарнинг сир-асрорларини ўрганишни тўхтатмаган.  Аввалига оила аъзоларига кийимлар тикиб берган. 2025 йилнинг январидан мартигача тикувчилик курсида ўқиб, ёз ойида болалар кийимларини тикишни бошлаган. Аммо уларга харидор тополмай қийналган.

 

Шеробод ҳокимлигининг “10 минг сўмлик баҳоси” ва “Инсон”нинг  ваъдалари

 

Алимова шу пайгача тайёр маҳсулотларни сотишга масъул идоралардан кўмак сўраб келган. Хусусан, у “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига бориб, вазиятни тушунтирган. Марказдагилар эса унинг уйига боришини, ёрдам кўрсатишини айтган. Бироқ, тикувчи интизор бўлиб қолаверган. Шундан сўнг, у Шеробод тумани ҳокимлигига йўналиб, 200 та болалар кийими борлигини айтганда, ҳокимият вакили уларни биров 10 минг сўмга ҳам сотиб олмаслигини билдирган. Шунингдек, тикувчига қўшни аёл, қизнинг кийим тикканини кўрмагани ҳақида хабарлар тарқатган. Туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳам унинг тикувчилик билан шуғулланишига шубҳа билан қараган. 

 

Ҳокимият хатосини тушуниб етди

 

Тармоқларда тарқалгандан видеолар баҳсларни келтириб чиқаргандан кейин Шеробод туман ҳокимлиги матбуот хизмати вакиллари қиз ҳақида нотўғри тушунчага борганини тан олган ва Муқаддас Алимова тиккан кийим-кечакларни сотишга “Шер барака” буюм бозоридаги тадбиркор  “Йўлдошова Мафтуна”  кўмаклашишини билдирган. Бундан ташқари, ҳокимлик тикувчи қизнинг 50 та болалар кийимини 30 минг сўмдан сотиб олган ва унинг уйини таъмирлаб беришга ваъда берган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди. Алимова эса, ҳозирда унга бириктирилган тадбиркор хонадонига келмаганини, тикувчи уни фақат телевизорда кўрганини айтди.

 

Биз ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигидан муносабат сўрадик. Матбуот хизматига кўра, агентликнинг туман бошқармаси вакиллари тикувчига иш таклиф қилади, маҳсулотларини сотишга ёрдамлашади.

 

Шунингдек, январ ойида ногиронлиги бор фуқароларнинг қўл меҳнатлари учун  ярмарка ташкил этилиши, ўшанда Алимова тиккан кийимлар ҳам сотилиши айтилмоқда.

 

Қолаверса, агентлик аёлнинг мурожаатлари рад этилиши юзасидан ўрганиш бошлаганини маълум қилди.

 

Zamon.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.

 

 

 

custom img

Қатарда круиз кемасида бўлган 71 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

Доҳада қийин аҳволга тушиб қолган 91 нафар Ўзбекистон фуқароси элчихона вакиллари ёрдамида уй-жой билан таъминланди.

custom img

ТОП-300 олийгоҳларга кирган ёшлар ва педагогларга 20 минг долларгача таълим кредити берилади

Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида қайтарилади

custom img

Миллий дастур платформаси энди барча фойдаланувчилар учун очиқ

Платформа хорижий тилларни юқори малакали мутахассислардан ўрганиш имконини беради.

custom img

Марғилондаги мактабда аёлни дўппослаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Дастлаб эркак аёлнинг фарзандини ураётган бўлган.

custom img

АҚШ Эрондаги қизлар мактабига берилган зарбани текширмоқда

Қўшма Штатлар тинч аҳолини нишонга олмаслиги айтилмоқда.

custom img

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар бозор ҳудудидаги савдо жойларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 11–80 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.

custom img

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида экологик тадбир бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди

Жамоат транспорти ва хизмат кўрсатувчи объектларга газ етказиб бериш чекловларсиз давом этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"