Жаҳон

Шимолий Корея қора оққуш гўшти ёрдамида очликка қарши курашмоқчи

Ҳукумат бу орқали одамлар ҳаётини яхшилашга ва очликдан қутқаришга умид қилмоқда.

Шимолий Корея қора оққуш гўшти ёрдамида очликка қарши курашмоқчи

 

Бу ҳақда "Daily Mail" хабар қилди.

 

Унда айтилишича, ҳозирда мамлакат шарқида бу турдаги қушларни саноат усулида етиштириш бошланган. Ҳукумат бу орқали одамлар ҳаётини яхшилашга ва очликдан қутқаришга умид қилмоқда. Амалдорлар унинг гўштини “шифобахш” ва “мазали” деб баҳоламоқда.

 

— “Қора оққуш гўштида бошқа ҳайвонлар гўштига нисбатан кўпроқ оқсил бор, у тез ҳазм бўлади ва саратонга қарши хусусиятларга эга”, – деб таъкидлаган КХДР қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходими.

 

Пхеньян 2019 йилдаёқ қора оққуш етиштиришни режалаштирган. Бу режани амалга ошириш Ким Чен Ин фуқароларни 2025 йилгача, яъни Хитой билан чегаралар очилгунга қадар камроқ овқатланиши зарурлигини эълон қилганидан сўнг тезлашди.

 

КХДР коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилнинг январида Хитой билан чегарани тўлиқ ёпди. Бу мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир қилди: озиқ-овқат товарларига нархлар кескин кўтарилиб кетди.

 

Бундан аввал Жанубий Корея разведкаси Ким Чен Ин саломатлиги тўғрисида маълумот берганди. Шунингдек, Шимолий Корея сувости кемаларидан баллистик ракета учиргани хабар қилинганди.

custom img

Хўжали геноциди: тарих сабоғи ва адолат талаби

Хўжали қирғини Арманистон томонидан узоқ йиллар давомида Озарбайжон Республикасига қарши олиб борилган этник тозалаш ва тажовуз сиёсатининг таркибий қисми бўлган. Қирғин вақтида 613 нафар киши, жумладан 106 нафар аёл, 63 нафар бола ва 70 нафар кексалар ўлдирилган, турли ёшдаги 1 000 нафар тинч аҳоли ўқ жароҳатлари натижасида ногирон бўлиб қолган.

custom img

Эпштейн файлларида Трампга алоқадор ҳужжатлар йўқолган — CNN

Йўқолган ҳужжатлар орасида Трампни жинсий тажовузда айбловчи гувоҳ билан боғлиқ 3 та интервьюлар бўлган.

custom img

АҚШ Исроилга F-22 қирувчи самолётларини жойлаштирмоқда

Дастлаб 12 та самолёт юборилган, аммо улардан бири техник носозлик сабабли қайтиб келган.

custom img

Уруш мени “дўстлари йўқ инсон”га айлантирди — Зеленский

Украина президенти уруш шароитида фақат муҳим ва стратегик масалаларга эътибор қаратишга мажбур бўлганини таъкидлади.

custom img

Билл Гейтс Эпштейн билан алоқалари учун узр сўради

У Эпштейн билан вақт ўтказиш катта хато бўлганини айтган.

custom img

Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядро кучлари дастури раҳбари этиб тайинлади — The Chosun Daily

У стратегик қуроллар билан боғлиқ жараёнларда фаол иштирок этиб, генераллардан ҳисоботлар қабул қилмоқда.

custom img

Украинани тиклаш салкам 600 млрд долларга тушади

Маблағнинг кўп қисми урушдан кейинги даврда транспорт соҳасини тиклашга йўналтирилади.

custom img

Садир Жапаров бош вазир ўринбосари ва соғлиқни сақлаш вазирини лавозимидан озод қилди

Қирғизистон ҳукуматида яна кадрлар ўзгариши амалга оширилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"