Ўзбекистон

Тадбиркорлар қуёш панели ўрнатишга мажбурланяптими?

Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Тадбиркорлар қуёш панели ўрнатишга мажбурланяптими?

Ижтимоий тармоқларда баъзи ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани, бу тўғрисида айрим мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли равишда расмий хат ҳам юборилаётгани ва ўрнатмаса, электр таъминотидан узиб қўйилиши тўғрисида таҳдид бўлаётгани хусусида шикоятлар тарқалмоқда. 

 

Энергетика вазирлиги мазкур мавзудаги мавжуд шикоятларни ўрганиб чиқиб, расмий муносабат билдирди. 

 

Қайд этилишича, кимнидир қуёш панели ўрнатишга мажбурлаш, ўрнатилмаган тақдирда эса, уни тармоқдан узиб қўйиш билан огоҳлантириш масаласи ҳеч бир қонунчилик ҳужжатларида белгиланмаган. 

 

“Бундай қилиш қонунчиликка зид ва Энергетика вазирлиги бу каби хатти-ҳаракатларни мутлақо ёқламайди”, дейилади муносабатда.

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Фуқаролардан жами 6 500 доллар талаб қилинган, ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қизнинг аҳволи операциядан тўрт кун ўтиб оғирлашган.

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Ҳолат мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Тошкентда чиптасиз юришга қарши назорат кучайди.

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Андижонда эса иккита қўлбола оҳак пишириш ўчоғи бартараф этилди.

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ инспекторининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви бошланди.

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Йигит аввал руҳий саломатлик марказида бир неча марта даволанган.