Ўзбекистон

“Тарғиботнинг заҳри кесилиши учун ҳориж ТВ каналларининг очилиши айни муддао бўлди”

"UzDigital TV" пакетига бешта хориж телеканали қўшилди. Бу борада Zamon.uz ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерлар фикрини бир нуқтага жамлади.

“Тарғиботнинг заҳри кесилиши учун ҳориж ТВ каналларининг очилиши айни муддао бўлди”

 

Энди Ўзбекистонда Россия телевидениесига муқобил вариант бор. IP-телевидение операторлари пакети қаторидан BBC, CNN, Bloomberg, France 24, Хитойнинг CGTN, Туркиянинг TRT Avaz, «Беларусь 24» телеканаллари ҳам ўрин олди.

 

Ноябрь ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг IP-TV операторлари турли тиллардаги бир қатор хорижий телеканалларни ўз пакетларига киритди. Бунгача маҳаллий каналлардан ташқари ўзбекистонликлар, асосан, Россия каналларини томоша қилиш мумкин эди.

 

«UzDigital TV» компанияси Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида қўшимча бешта — BBC World News (Буюк Британия), CNN International, Bloomberg (АҚШ), CGTN (Хитой) и TRT Avaz (Туркия) каби каналлар кўрсатилишини маълум қилди

 

«Абонентлар энди энг сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлиб боришади», — дея қўшимча қилинади хабарда.

 

Қолаверса, IP-телевидение компаниялари веб-сайтларида Fox News, CNBC, SkyNews, France 24, «Беларусь 24» ва бошқа халқаро телеканалларни кўриш мумкин.

 

Хўш, бунга жамоатчилик қандай фикр билдирмоқда. Zamon.uz ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерлар фикрини бир нуқтага жамлади.

 

Воқеликни фақат бир томон гапирмайди, иккинчи томоннинг ҳам сўзи эшитилади

 

Бахтиёр Абдуғофур, блогер: 

 

«Қатор хориж каналларининг очилиши жамият ижтимоий онгидаги мувозанатнинг сақланишида жуда муҳим. Жуда кучли, агрессив тарғибот-ташвиқот оқими остида эдик. Ва халқнинг аксарият қисми, буни реал воқелик ва ҳақиқат деб қабул қилар эди.

Иккинчи томондан, ташқи расмий тарғибот ошкора даъватларга ўтган, кўпайтирган, авж олганди: болаларни сувга ғарқ қилиш керак! давлатчилигини йўқ қилиш керак! муҳим энергетика тизимларини портлатиш керак!..

Урушда ҳам деярли шу ишлар бўлди, бўляпти. Уруш бошлаган давлатнинг халқи бу урушнинг бошида ўзида йўқ хурсанд эди. Сабаби, шафқатсиз тарғибот машинаси бир халқни иккинчи халққа душман қилиб кўрсатиб бўлганди. Ва бу тарғибот ТВларда кўрсатиларди.

Фашист Германиясида Геббелс тарғибот машинаси қандай ишлаганини эслайлик. Немис халқи ишонди, эргашди, қўлига қурол олди. Натижа нима бўлди? Давлат иккига бўлинди, миллионлаб немислар асир қилиниб Сибирга ҳайдалди, миллиард-миллиард долларлардаги товон пули яқин-яқингача тўланди.

Тарғиботнинг кучи шундай.

Бу тарғиботнинг заҳри кесилиши учун хориж ТВ каналларининг очилиши айни муддао бўлди. Ўйлайманки, воқеликни фақат бир томон гапирмайди, иккинчи томоннинг ҳам сўзи эшитилади.

Шуниси муҳим, тафаккур ва тасаввурдаги мувозанат учун.

 

Ечим жуда оддий

 

Тадбиркор ва блогер Фируз Аллаев ўзининг Телеграм каналида қуйидагича изоҳ қолдирди:

 

«Менинг фикрим» мурожаатлар порталига инглиз тилида эфирга узатиладиган янги телеканал очиш ҳақида петиция жойлаштирилибди. Мурожаат муаллифи телеканални ёшлар инглиз тилини ўрганиши, инглиз тилини билиши муҳимлиги учун очиш керак деган таклифни берибди.

Ёшлар инглиз тилини ўрганиши учун инглиз тилида доимий эфир бўлгани яхши, албатта. Лекин, бу учун давлат бюджетидан миллиардлаб пул сарфлаш ва янги телеканал очиш нотўғри қарор.

Бизда ахборот майдонида рус телевидениеси ҳукмронлик қилади. Масалан, 65та телеканал эфирга узатиладиган кабель, IP TV ёки UzDigital TV операторларида ўзбек тилида 20та канал, рус тилида 45та канал эфирга узатилади. Натижада аҳолининг сиёсий онги рус пропагандаси воситасида шаклланяпти, кўпчиликнинг сиёсий қарашлари Россия таъсирига тушиб қоляпти. Шу учун ҳам тил масаласида ҳам, чет эл каналлари, умуман ОАВ масаласида ҳам мувозанат ўрнатилиши жуда муҳим.

Вазиятнинг ечими бўлса жуда оддий. Янги канал очиш ўрнига Россия24 каналини BBC World News каналига, рус тилидаги Euronews'нинг инглиз тилидаги Euronewsга, Карусель болалар каналида Nickelodeon ёки Cartoon Network каналига алиштириш етарли бўлади. Шунда, асосан Россия янгиликларига мослашган Россия 24 ўрнига фуқароларимиз нейтрал ва анча холис бўлган BBC World News ёки Euronews орқали янгиликларни эшитишади. Кимга Россия янгиликлари қизиқ бўлса, Первый ёки Россия 1 орқали кузатишда давом этиши мумкин.

Шунингдек, келажакда янада мувозанат бўлиши учун Туркиянинг бирор нейтрал телеканали ҳам эфирга чиқарилиши мумкин.

Ҳозирги кунда кўплаб каналларда фильмлар иккита тилда узатилмоқда, рус ва ўзбек тиллари. Ҳар ким ўзига мос тилни танлаб олади. Келажакда фильмларнинг бир қисмида рус тилини инглиз тилига алиштириш мумкин. Шунингдек, бу ишларни янада ривожлантириб, фильмларнинг бир қисмини инглиз тилида, фақатгина ўзбек тилидаги субтитрлар билан давом эттириш мумкин.

Муаммонинг ечими давлат бюджетида миллиардлаб пул сарфлаб янги инглиз тилида телеканал очишда эмас, ундан сифатлироқ ечим юқорида ёзганларим менимча.

 

Ўзбекистоннинг ўз салоҳиятли телеканаллари бўлиши керак

 

Камолиддин Раббимов, сиёсатшунос:

 

Ўзбекистон IP телевидениесида хорижий телеканаллар сони кўпаядиган бўлди. Аниқроғи, шу пайтгача мавжуд бўлган Россия каналларига, кўплаб Осиё, Европа ва Шимолий Америка давлатларидаги таниқли телеканаллар қўшиладиган бўлди. Бу яхши янгилик. Сабаби, Ўзбекистон ижтимоий тафаккури фақат битта хорижий давлатнинг ахборот оқими босими остида қолиши – хавфли вазият эди.

Агар, ҳозирги вазиятда, Ўзбекистоннинг ўзи ижтимоий тафаккурни ташқи таъсирдан узиш салоҳиятига эга сифатли ахборот-дунёқараш оқими шакллантира олмас экан, Россияга муқобил каналларни қўшиш орқали мувозанат шакллантиришга интилиш – тўғри қадам ҳисобланади. Шу пайтгача бу муаммо борасида кўп гапирдик, ва ҳозирча, муваққат ечим сифатида, маълум ишлар қилинганлиги – таҳсинга лойиқ.

Лекин барибир Ўзбекистоннинг ўз салоҳиятли телеканаллари бўлиши, Ўзбекистон давлати ва жамиятига тааллуқли барча муҳим ахборотлар, эҳтирослар, ғоялар, қарашлар оқими, айнан мана бу каналлар орқали ёйилиши керак.

custom img

Фарғона ва Жиззахда электр таъминоти корхоналари муҳандислари пора билан ушланди

Улар электр тармоғига улаш ва қарздорликни бартараф этиб бериш эвазига йирик миқдорда пул талаб қилган.

custom img

Тошкентда қалбаки 10 минг долларни 6,5 минг долларга сотаётган шахс ушланди

Тезкор тадбир давомида қалбаки валюталар мусодара қилинган.

custom img

Давлат идораларидаги комплаенс тузилмалари ҳимояси кучайтирилади

Комплаенс ходимларига нисбатан жиноят иши фақат Бош прокурор томонидан қўзғатилиши белгиланди.

custom img

“Шарқ мақомотининг янги тенденциялари: анъана ва инновациялар уйғунлиги” — Наманганда III Халқаро мақом санъати форуми бўлиб ўтмоқда

Анжуманда дунёнинг 50 га яқин давлатидан 100 га яқин таниқли санъатшунос, мусиқашунос ва адабиётшунос олимлар иштирок этади.

custom img

Фарғонада 18 ёшли қизни Туркияга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Жиноий гуруҳ қизни иш ва яхши даромад ваъдаси билан хорижга кетишга кўндирган.

custom img

Банклар омонатлар ва йирик пул ўтказмалари бўйича маълумотларни Солиқ қўмитасига бериши мумкин

Яқин қариндошлар ўртасидаги пул ўтказмалари ушбу тартибга киритилмайди.

custom img

Фарғонада Damasʼлар тўқнашиши оқибатида 2 киши жароҳатланди

Ҳодисага ҳайдовчилардан бирининг қувиб ўтиш қоидасини бузгани сабаб бўлган.

custom img

Президент Дунё мақом маркази ва Халқаро мақом академиясини ташкил этишни таклиф қилди

Давлат раҳбари “Шашмақом”нинг олти йўналиши асосида ҳудудларда “Мақом йўли” маданий-туристик маршрутларини яратиш режасини ҳам эълон қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"