Ўзбекистон

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Киев ва Москва томонидан амалга оширилган узоқ масофали зарбалар оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Россия Украинанинг Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кемага ҳужум қилди. Украина Денгиз портлари маъмурияти маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, уч киши жароҳатланган. Кемадаги яна 12 нафар экипаж аъзоси хавфсиз эвакуация қилинган.

 

Россия сўнгги вақтларда Украинадаги Қора денгиз портларига кириш имкониятини амалда чеклаб қўйган. Аввал бу портлар жаҳон озиқ-овқат экспортининг муҳим манбаларидан бири бўлган. Дон ва пўлат ташиётган фуқаролик кемаларига берилган зарбалар Украина иқтисодиётига жиддий зарар етказмоқда.

 

Россия томонидан тайинланган Луганск вилояти губернатори маълумотига кўра, Россия босиб олган ҳудудга Украина томонидан берилган зарба оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

 

Запорижжя вилоятининг Россия томонидан тайинланган расмийлари эса Украина дронлари ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлгани, 10 киши жароҳатланганини билдирди.

 

Шунингдек, Россия ОАВлари Украина билан чегарадош Белгород вилоятида дрон ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

 

Айни пайтда Россиянинг Киевдаги Шимолий кўприкка берган зарбаси оқибатида икки киши жароҳатланди. Бу Россиянинг икки кун ичида Украина пойтахтидаги муҳим кўприкка иккинчи ҳужуми бўлди.

 

Россия дипломатлар ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги шанба куни Украинадаги дипломатлар ва хорижликларни яна бир бор огоҳлантирди. Вазирлик уларни Киевни тарк этишга чақириб, шаҳарда қолиш хавф туғдириши мумкинлигини билдирди. Шунга қарамай, кўплаб хорижий элчихоналар ҳамон Киевда фаолият юритмоқда.

 

Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бешинчи йилга кирган. Ҳозирча можаронинг секинлашаётганига ишора йўқ.

 

Al Jazeera қайд этишича, Россия қўшинларининг жанг майдонидаги ҳудудий ютуқлари деярли рекорд даражадаги паст кўрсаткичгача секинлашган. Украинанинг қарши ҳужумлари, жумладан, мамлакат шарқидаги Лиман шаҳри атрофида давом этаётган операция Россиянинг бошқа ҳудудлардаги олдинга силжишини чекламоқда.

 

Россия сўнгги ойларда фуқаролик инфратузилмасига ҳужумларини кучайтирди. Бунда реактив двигателли узоқ масофали зарба дронларидан фойдаланиш ҳам кўпайган. Улар тезроқ ҳаракатлангани сабабли бундай дронларни уриб тушириш қийинроқ.

 

Украина ҳам Россия ҳудудига узоқ масофали зарбаларни кучайтирган. Жумладан, Россиянинг ички ҳудудларидаги нефть инфратузилмаси ва ҳарбий-саноат объектлари нишонга олинмоқда.

“Ўзбекча гапиришни сўраганим учун самолётдан туширишди” — йўловчи мурожаати

“Ўзбекча гапиришни сўраганим учун самолётдан туширишди” — йўловчи мурожаати

Авиакомпания Самара–Тошкент рейсида юз берган можаро юзасидан расмий изоҳ берди.

89 та ўлим: 2026 йилда мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ қайд этилди

89 та ўлим: 2026 йилда мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ қайд этилди

Қоидабузарликлар сони бир йил ичида қарийб 20 баробарга ошган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.