Ўзбекистон

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

Сурхондарё вилоятида Афғонистондан Ўзбекистонга йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уриниш фош этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси раисининг матбуот котиби хабар берди.

 

1 октябрь куни соат 22:30 да Афғонистондан «Айритом» чегара божхона постига кириб келган бўш юк автомобили божхона назоратидан ўтказилган. Текширув вақтида кинология хизмати итининг транспорт воситасига нисбатан белги бериши божхона ходимларида шубҳа уйғотган. Шундан сўнг Термиз туманида истиқомат қилувчи, 1993 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги юк автомобили чуқурлаштирилган божхона назоратидан ўтказилган.

 

Натижада автомобиль тиркамасининг пол қисми остига яширилган 98 дона ўрам аниқланган. Уларнинг 79 тасидан 42 килограмм 335 грамм гашиш, 19 тасидан эса 10 килограмм 260 грамм опий топилган. Шу тариқа ўрамлари билан бирга олиб қўйилган гиёҳвандлик воситаларининг умумий оғирлиги 52 килограмм 595 граммни ташкил этган. Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, мазкур миқдордаги гиёҳвандлик воситалари салкам 340 минг дозага тенг.

 

Мазкур ҳолат божхона ходимлари, Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари вакиллари ҳамкорлигида аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли процессуал тадбирлар олиб борилмоқда.

 

Маълумот учун, 2026 йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 1,9 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши ва мамлакат ҳудудидаги яширин айланмасига чек қўйган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

custom img

Маҳкумларни ватанига ўтказиш: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги битим ратификация қилинади

Битимга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар жазонинг қолган қисмини фуқароси бўлган давлатда ўташи учун ўтказилиши мумкин.

custom img

Ўгай қизини ўлдирди: Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онаси уриши оқибатида вафот этди

Бош қисмидан жиддий жароҳат олган қизалоқнинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва у шу куни ҳаётдан кўз юмган.

custom img

Янгиҳаётда қурилаётган масжидда ёнғин: қутқарувчилар етиб борди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Қалбаки пуллар ва “босмахона”: Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди

Пуллар тайёрлаб сотганликда гумонланган икки шахс ушланган.

custom img

Тирбандлик ва хавфсизлик масаласи: Зангиотада янги темирйўл ўтказгичи очилди

Янги иншоот транспорт оқимини тартибга солиш, тирбандликларни камайтириш ва ҳайдовчи ҳамда пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланишни таъминлашга хизмат қилади.

custom img

17 та олийгоҳда бошқарув ўзгарди: Олий таълим вазирлигига янги ваколатлар берилди

Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"