Ўзбекистон

Тошкент туманида фуқаро ИИБ ходимини пичоқлаб қўйди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Тошкент туманида фуқаро ИИБ ходимини пичоқлаб қўйди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент туманида профилактика инспектори пичоқлаб кетилгани айтилган хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан ИИББ расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 8 апрель соат 21:10 ларда Тошкент тумани Қорасарой МФЙда яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро қ.Ж. маст ҳолда уйида жанжал қилаётганлиги сабабли, шошилинч чақирувга асосан воқеа жойига етиб борган туман ИИБ профилактика катта инспектори подполковник Мурод Халиқов 56 ёшли фуқарони тинчлантираётганида у фаол қаршилик кўрсатиб, қўлидаги пичоқ билан инспекторнинг чап бел қисмига уриб жароҳат етказган.

 

Натижада тунги хизмат вақтида жароҳат олган профилактика инспектори ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган. Фуқаро процессуал тартибда ушланган ва дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари прокуратура органлари томонидан олиб борилмоқда.

custom img

Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимият вакиллари пора билан қўлга олинди

Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси 20 миллион сўм, Қорақалпоғистонда эса ҳокимият вакили 3 минг доллар олганда ушланган.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"