Тошкент ва Душанбе ўртасида йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади
У 90 йиллар бошида тўхтаб қолганди.

Тошкент ва Душанбе ўртасида 30 йилдан сўнг йўловчи поездлари қатнови тикланди. Бу ҳақда Khovar ахборот агентлиги хабар берди.
Илк рейс 20 июнь куни амалга оширилади. Қайд этиш жоизки, 90 йиллардан буён Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида йўловчи поездлар қатнови тўхтаб қолганди.
Поезд 10 та вагондан иборат бўлади. Агентлик маълумотларига кўра, у Тошкентга 21 соатда етиб келади.
Аввалроқ Россия ва Ўзбекистон ўртасида поезд қатновлари тикланиши хабар берилганди.







