Ўзбекистон

Тошкентда адвокат пора билан ушланди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда адвокат пора билан ушланди

Тошкент шаҳрида 2 нафар адвокат ва юристнинг ноқонуний қилмишлари фош этилди.

 

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати М.М. Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят ишида айбланувчи сифатида жалб қилинган шахсга нисбатан суд тизимидаги танишлари орқали оқлов ҳукми чиқариб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

 

Аммо, у сўралган пул маблағидан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳозирда адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати Ш.У. ва қурилиш соҳасида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият юристи Т.Н. ўзаро келишган ҳолда, 2021 йилда Жиноят Кодексининг 131 ва 135-моддалари билан судланиб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва ҳозирда жазо муддатини ўтаётган шахснинг айбловидан 135-моддани олиб ташлаш орқали, унга нисбатан тайинланган жазони суд тизимида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали бошқа енгилроқ жазо турига алмаштириб бериш эвазига 75 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

 

Жорий йилнинг март ойида улар сўралган пул маблағини олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳолат юзасидан Ш.У. ва Т.Н.га нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

 

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан Ш.У. ва Т.Н.ларнинг ҳар бирига нисбатан 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда 136 млн. сўм жарима жазоси тайинланди.

 

Таъкидлаш лозимки, адвокат Ш.У. муқаддам суд тизимида судья лавозимида ишлаган. МЧЖ юристи Т.Н. эса 2009 йилда Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан, 2016 йилда эса ЖКнинг 122-моддаси билан судланган.

custom img

Кўчмас мулк ва транспорт сотувида ҳисоб-китоблар эндиликда нақдсиз шаклда амалга оширилади

1 апрелдан кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар бўйича банклар томонидан тақдим этилган электрон маълумотлар асосида тасдиқланади.

custom img

Сохта хайрия орқали терроризмни молиялаштириш ҳолатлари аниқланди

Бухорода фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали хайрия маблағлари йиғиб, уларни экстремистик фаолиятни қўллаб-қувватлашга йўналтиргани фош этилди.

custom img

Жиззахда ҳайдовчи эшакни машинада судради

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига қонуний чора кўрилди.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими олган порасини қайтараётган пайтда ушланди

Ходим хусусий клиниканинг ёнғинга қарши ҳолати бўйича ижобий хулоса беришни ваъда қилиб, 6,5 миллион сўм олган.

custom img

Ўзбекистон ҳудудидаги гидроэлектр станциялар сони 100 тадан ошди

Гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқариш қуввати 800 мегаваттга оширилиб, умумий қувват 2 400 мегаваттга етказилди.

custom img

Тошкентда “Ақлли бекатлар” ўрнатилади

Янги бекатларда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус кутиш жойи ташкил этилади, йўловчилар учун қулайликлар кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон томонидан юборилган гуманитар юклар озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалардан иборат бўлиб, улар Эроннинг Дарагаз шаҳрида расмийларга топширилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Тошкентда адвокат пора билан ушланди