Ўзбекистон

Тошкентда “GDG Tashkent DevFest 2025” технология фестивали бўлиб ўтди

5 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашган фестивалда Google мутахассислари ва дунёнинг бир нечта давлатларидан келган спикерлар сўзга чиқди.

Тошкентда “GDG Tashkent DevFest 2025” технология фестивали бўлиб ўтди

 

Тошкент шаҳрида “Google” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган “GDG Tashkent DevFest 2025” халқаро технология фестивали бўлиб ўтди. Тадбир инглиз тилида ўтказилди ва унда Google Developers Group (GDG) етакчилари, Google Developer Expertлар ҳамда бир қатор халқаро компаниялар мутахассислари иштирок этди.

 

GDG — Google технологияларига қизиқувчи ишлаб чиқувчилар ва IT мутахассисларининг глобал ҳамжамияти бўлиб, Ўзбекистонда 2019 йилда ташкил этилган. Ҳамжамият бугунга келиб 8 900 дан зиёд аъзоларга эга. Ўтган йили DevFest 2024 тадбирида 3 000 киши қатнашган бўлса, бу йилги фестивалда 5 000 дан ортиқ иштирокчи жамланди.

 

Тадбир давомида генератив сунъий интеллект, Cloud архитектураси, Machine Learning, Android, Flutter, Firebase каби йўналишларда маҳорат дарслари, амалий машғулотлар ва презентациялар ўтказилди. EXPO ҳудудида 10 дан ортиқ технология компаниялари ўз хизматларини тақдим этди, шунингдек 15 та workshop ташкил қилинди.

 

Фестивалда АҚШ, Польша, Россия, Румыния, Малайзия ва БААдaн мутахассислар иштирок этди. Улар орасида Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Google муҳандиси Олег Арвин, Mohirdev асосчиси ва NLP инженерӣ Адҳам Зоҳиров, TikTok компанияси вакили Дарханбек Мамателиёв, Yandex мутахассиси Алексей Приходко, Bank of America ходими Исломбек Абдулхатов, Pinterest вакили Диёрбек Садуллаев каби маърузачилар бор.

 

Адҳам Зоҳиров “Human-AI Collaboration” мавзуcидаги чиқиши давомида сунъий интеллектнинг инсон билан ҳамкорликда ривожланиши, AI моделларини ўқитишда сифатли маълумотлар муҳимлиги ва AI воситаларидан фойдаланиш орқали тезроқ натижаларга эришиш мумкинлиги ҳақида сўз юритди.

 

“GDG Tashkent DevFest 2025” Ўзбекистон IT ҳамжамияти учун глобал тажриба алмашинуви, янги технологиялар билан яқиндан танишиш ва халқаро мутахассислар билан мулоқот қилиш имкониятини яратди.

custom img

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар бозор ҳудудидаги савдо жойларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 11–80 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.

custom img

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида экологик тадбир бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди

Жамоат транспорти ва хизмат кўрсатувчи объектларга газ етказиб бериш чекловларсиз давом этади.

custom img

Яқин Шарқдаги воқеаларда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Саудия Арабистонидан эвакуация давом этмоқда, БААдан репатриация рейси режалаштирилган.

custom img

Доҳада 500 дан ортиқ Ўзбекистонлик вақтинча меҳмонхоналарда яшамоқда

Элчихона уларга зарур амалий ёрдам кўрсатмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўмонга боради

Ўзбекистон Президенти Ўмон Султони билан телефон орқали мулоқот қилиб, давлатда бўлиб турган фуқаролар учун яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

custom img

Яқин Шарқдан 5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Бугунги кун ҳолатига кўра, 21 та парвоз орқали Мадина ва Жидда аэропортларидан 4 948 нафар, Дубайдан эса 235 нафар йўловчи Ўзбекистонга олиб келинган.

custom img

Тошкентда автобус бекатларидаги дўконлар олиб ташланади

360 дан ортиқ бекат ва 190 та катта-кичик чорраҳа хатловдан ўтказилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"