Тошкентда ҳокимлик ишчиси фуқарони 30 минг долларга “ухлатди”
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туман ҳокимлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган собиқ ходимга фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, ҳокимликнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича бўлим собиқ бошлиғи икки нафар жиноий шериги билан бир фуқарога автосалондан янги “Малибу” русумли автомашинани олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 30 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. 1 нафари эса терговдан яширинганлиги сабабли қидирув эълон қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







