Ўзбекистон

Тошкентда меҳмон 2 нафар йигитни пичоқлади

Шундан сўнг уларнинг уйини ёқиб юборган.

Тошкентда меҳмон 2 нафар йигитни пичоқлади

Маълум қилинишича, гумонланувчи йигит танишининг уйига меҳмонга келади ва кутилмаганда улар ўртасида жанжал келиб чиқади. Шундан сўнг, гумонланувчи ошхонадаги ўткир тиғли жисм билан 2 нафар йигитга тан жароҳати етказган.

 

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 7 апрель куни Сергели тумани Қурувчилар даҳасида жойлашган кўп қаватли уйда содир бўлган.

 

Пичоқланган 2 нафар йигитлар жарроҳлик амалиётидан ўтказилган ҳамда уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

 

“Шифохонга бордим, аҳволи озроқ оғир эди. Шифокорлар бир нафари йигитни 5 марта, яна бирини 7 марта пичоқланганини маълум қилди. Гумонланувчи жиноятни содир қилиб, уйни ёқиб юборганини айтишмоқда”,- дейди МФЙ ижтимоий ходими.

 

Ҳолат бўйича ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган. Ҳозирда Сергели тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентда “Ақлли бекатлар” ўрнатилади

Янги бекатларда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус кутиш жойи ташкил этилади, йўловчилар учун қулайликлар кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон томонидан юборилган гуманитар юклар озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалардан иборат бўлиб, улар Эроннинг Дарагаз шаҳрида расмийларга топширилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

custom img

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Самосуд қилган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

custom img

ИЖҚКД катта тезкор вакили 85 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Катта тезкор вакил тадбиркорга электрон доскаларни давлат мактабига таннархидан қимматга сотиб беришни ваъда қилган.

custom img

Россияда Телеграмни блоклаш бошланди

Россиянинг турли ҳудудларидан мессенжернинг ишламаётгани юзасидан шикоятлар келиб тушган.

custom img

Фарғонада солиқдан қарздор корхоналар бинолари хатланмоқда

Хусусан, Риштонда 1,6 млрд сўм солиқ қарзи учун бино-иншоотлар хатланган.

custom img

Ўзбекистонда сунъий интеллектни яратиш ва фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Мазкур этика қоидалари сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича тамойиллар ва талабларни, шунингдек сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Тошкентда меҳмон 2 нафар йигитни пичоқлади