Ўзбекистон

Ўзбекистонда сунъий интеллектни яратиш ва фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Мазкур этика қоидалари сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича тамойиллар ва талабларни, шунингдек сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

Ўзбекистонда сунъий интеллектни яратиш ва фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги 14 март 2026 йилда Сунъий интеллектга асосланган ечимлар этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-каналида хабар берилди.

 

Қайд этилишича, мазкур этика қоидалари сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича тамойиллар ва талабларни, шунингдек сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди. 

 

Ҳужжат сунъий интеллект технологиялари ва тизимларидан фойдаланишда қуйидаги асосий этика тамойилларини белгилайди: 

 

— қонунийлик, 

— шахс, жамият ва давлат манфаатлари ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш устуворлиги, 

— тушунарлилик, 

— масъулият ва назорат, 

— адолатлилик ва камситишга йўл қўймаслик

— очиқлик ва шаффофлик, 

— маълумотлар ҳимояси ҳамда ишончлилик ва хавфсизлик.

 

Шу билан бирга, қоидалар сунъий интеллект технологиялари асосида ишлайдиган ахборот тизимлари натижасига таянмаслик керак бўлган соҳаларни ҳам белгилаган. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига алоқадор юридик қарорларни, соғлиқни сақлаш соҳасидаги (касалликларни ташхислаш, даволаш усуллари ва бошқа) қарорларни қабул қилишда сунъий интеллектга таянмаслик кераклиги таъкидланган.

 

Қоидаларга мувофиқ, сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқувчи ва жорий этувчилар фойдаланувчиларга улардан қандай мақсадда фойдаланиш мумкинлиги ёки тақиқланганлиги, сунъий интеллект ечимлари доим тўғри бўлмаслиги ва натижалардан фақат тавсиявий ёки маълумот учун фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни тақдим қилиши зарур бўлади.

 

Шунингдек, қоидаларда сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.