Ўзбекистон

Тошкентда уй-жой ижара нархлари ошди

Энг катта ўсиш Юнусобод, Олмазор ва Мирободда қайд этилган.

Тошкентда уй-жой ижара нархлари ошди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази кўчмас мулк бозоридаги тенденциялар бўйича янгиланган таҳлилни тақдим этди.

 

2025 йил сентябрь ойи якунларига кўра, республика бўйича уй-жой олди-сотди шартномалари сони 24,2 мингтани ташкил этди, ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан битимлар сони 13,7 фоизга ошган.

 

Энг юқори йиллик ўсиш Сирдарё вилоятида (+35,6%), Бухоро вилоятида (+20,2%) ва Тошкент шаҳрида (+31,2%) қайд этилган.

 

2025 йилнинг учинчи чорагида юртимиз бўйлаб жами 75,5 мингта кўчмас мулк олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,6 фоизга ва жорий йилнинг иккинчи чорагига нисбатан 11 фоизга кўп.

 

Энг катта ўсиши Бухоро вилояти (+27,3%), Сирдарё вилояти (+24,9%) ва Тошкент шаҳрида (+19,9%) кузатилган.

 

Иккиламчи ва бирламчи бозорлар

 

Республика миқёсида сентябрь ойида иккиламчи уй-жой бозоридаги ўртача нархлар 0,6 фоизга ошган. Йиллик ҳисобда, ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан иккиламчи бозорда бир кв.м учун ўртача нарх 4,6 фоизга ошган.

 

Энг юқори нарх ўсиши Сурхондарё (+19%), Сирдарё (+15,8%) ва Жиззах (+14,5%) вилоятларида қайд этилди.

 

Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой бозорида сентябрь ойида нархлар 0,6 фоизга ошган, бироқ 2024 йил сентябрь ойига нисбатан 1,7 фоизга пасайган.

 

Иккиламчи уй-жой бозорида энг катта пасайиш Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларида кузатилди. Ўртача ҳисобда пасайиш 4,3 фоизни ташкил этди.

 

Шу билан бирга, бирламчи уй-жой кўчмас мулк бозорида нархларнинг 3 фоизга ошгани қайд этилди.

 

Бирламчи уй-жой бозорида энг юқори нарх ошиши Миробад, Бектемир ва Яккасарой туманларида қайд этилди. Ўртача ҳисобда ўсиш 5,8 фоизни ташкил этди.

 

Ижара бозори

 

Сентябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархи бир кв.м учун ўртача 8,5 долларни ташкил этди. Энг юқори ижара нархлари Миробад, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида кузатилди.

 

Ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан пойтахтдаги ижара нархлари 1,4 фоизга ошган. Энг катта ўсиш Юнусобод, Олмазор ва Миробад туманларида қайд этилди ва ўртача 4,4 %ни ташкил этди.

 

 

custom img

Тошкентда вояга етмаган ўғилларига машина берган ота 5 суткага қамалди

Ҳужжатсиз автомобил бошқарган болалар сабаб қўшнилар уларнинг отаси билан гаплашмоқчи бўлган, аммо эркак улар билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган.

custom img

Тошкентда ўқувчилар каналдан кўприк йўқлиги сабабли қувурлар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда

Ҳокимлик Салар канали устида янги кўприк қурилиши яқин кунларда бошланишини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли халқаро Condé Nast Traveler нашрида эътироф этилди

Журнал томонидан эълон қилинган янги рейтингда Тошкент шаҳри ва Ислом цивилизацияси маркази июнь ойида саёҳат қилиш учун тавсия этилган йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.

custom img

Эрондан Ўзбекистонга кислотали булутлар келиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Мутахассислар атмосферадаги жараёнлар сабаб кислотали ёғинларнинг узоқ масофаларга хавфли даражада етиб келиши деярли мумкин эмаслигини таъкидлади.

custom img

Яқин Шарқдан 21 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди — ТИВ

Ҳозирда эвакуация асосан ҳаво ҳудуди очиқ бўлган мамлакатлардан амалга оширилмоқда.

custom img

Самарқандда Зулфия мукофотини олган шоирага уй совға қилинди

Совға президент топшириғига асосан берилган.

custom img

Яқин Шарқдаги юртдошлар хавфсизлиги доимий назоратда — Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари

Ваколатхоналар 24/7 режимида фаолият юритиб, фуқароларга консуллик ёрдам кўрсатмоқда ва махсус @tiv_yordam_bot орқали мурожаатларни тезкор кўриб чиқмоқда.

custom img

Андижонда йигитнинг суратларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган аёллар қўлга олинди

Улар TikTok орқали танишган шахснинг фотосуратларини ўчириш эвазига 20 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"