“Тоштурма” автотураргоҳида гашиш сотган аёл қўлга олинди
Аёл гиёҳвандлик моддасини сотаяётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тошкент вилоятидаги Аёллар жазони ижро этиш колонияси ҳудудидаги автотураргоҳда гиёҳвандлик воситасини сотган аёл ушланган. Маълум бўлишича, у гашишни нотаниш шахсга 1 миллион сўмга сотаяётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
33 ёшли аёл илгари ҳам бир неча бор судланган бўлиб, ўғирлик ва фирибгарлик учун жазони ўтаган. Сўнгги маротаба унга чақалоғи борлиги ҳисобга олиниб жаза муддати кечиктириш берилган эди. Бироқ шу вақт давомида у яна жиноят содир этган.
Суд аёлнинг ҳаракатини қонунга хилоф деб топди ва унга 6 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Муассаса мутасаддилари унинг икки нафар вояга етмаган фарзандининг келажак тарбияси масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.







