Жаҳон

Тойво Клаар — “Биз Марказий Осиёни ёки Ўзбекистонни “кимдандир узоқлаштириш”ни хоҳламаймиз”

Zamon.uz Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Элчиси Тойво Клаардан бир нечта саволларга жавоб олди.

Тойво Клаар — “Биз Марказий Осиёни ёки Ўзбекистонни “кимдандир узоқлаштириш”ни хоҳламаймиз”

Европа Иттифоқи мамлакатлари сўз эркинлиги, гендер тенгилиги каби шартлар эвазига бошқа давлатларга кредит ва грантлар беради. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон олдин бундай имкониятлардан фойдалана олмаган. Охирги вақтларда иттифоқ мамлакатларининг Ўзбекистонга маблағлар ажратиши кўпайди. Хўш, шунда Ўзбекистонда фикр ва сўз эркинлиги яхшиландими? Zamon.uz Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Элчиси Тойво Клаардан шу ва бошқа саволларга жавоб олди.

 

Жаноб элчининг айтишича, Европа Иттифоқининг барча ҳамкор давлатлар билан инсон ҳуқуқлари, меҳнат ҳуқуқлари, сўз ва фикр эркинлиги ҳақида доим мулоқот олиб борилади. Бу иттифоқ мамлакатларининг асосий қадриятларидан бири ҳисобланади.

 

Унга кўра, Европа Иттифоқи нуқтайи назаридан инсон ҳуқуқлари, фуқаролик эркинликлари ва меҳнат ҳуқуқлари, шунингдек, сўз ҳамда фикр эркинлиги жуда муҳим.

 

“Бундай талаблар Ўзбекистон билан ҳам алоқаларимизнинг муҳим қисми ҳисобланади”, — деди элчи.

 

Айрим сиёсатшунослар Европа Иттифоқи мамлакатларининг Марказий Осиёга хусусан, Ўзбекистонга яқинлашишини ушбу мамлакатларнинг Россия таъсиридан ҳимоялаш сифатида баҳоламоқда. Zamon.uz мухбири элчининг бу ҳақда қандай фикрда эканлигига қизиқди.

 

Тойво Клаарга кўра, Европа Иттифоқи учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низомида белгиланган тамойилларга, яъни давлат чегараларининг дахлсизлиги, ҳудудий яхлитлик ва куч ишлатмаслик принципига риоя этиш муҳим ҳисобланади.

 

“Афсуски, Россия бу тамойилларга амал қилмаяпти. Шу боис биз иттифоқ мамлакатлари ҳамкорлари билан мулоқотда айнан шу халқаро тартибни ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлаб келади.

 

Биз ҳеч қачон бир давлат билан алоқаларни бошқасининг ҳисобига қуришга интилмаймиз. Биз Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашдан мамнунмиз ва бу алоқаларни ривожлантиришни истаймиз. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар, жумладан, бошқа ҳамкорлар билан ҳам алоқалари борлигини яхши тушунамиз”, — деди у.

 

Элчи Марказий Осиёни ёки Ўзбекистонни “кимдандир узоқлаштириш”ни эмас, балки ўзаро ҳурмат ва қадриятларга асосланган ҳамкорликни ривожлантиришни исташини маълум қилди.

 

Ҳар бир давлатнинг турли мамлакатлар билан муносабат ўрнатиш ҳуқуқини ҳурмат қиламиз ва ўзимизни ягона ёки махсус ҳамкор сифатида кўрмаймиз.

 

“Марказий Осиё биз учун жуда муҳим минтақа. Биз бу ҳудуд билан алоқаларни кенгайтиришни хоҳлаймиз, чунки бу нафақат Европа Иттифоқининг, балки Марказий Осиё мамлакатларининг ҳам манфаатига хизмат қилади. Биз Марказий Осиё давлатларининг ўзаро ҳамкорлигини ҳам мустаҳкамлашга кўмаклашмоқчимиз. Шу йўналишда ҳамкорларимиз билан ишлашда давом этамиз”, — дея сўзини якунлади Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар. 

 

                                                                                                                                                Мажидов Шоҳжаҳон 

custom img

АҚШ Эронга қарши операцияга кунига 900 млн доллар сарфламоқда

Оқ уй яқин кунларда АҚШ Конгрессидан қўшимча мудофаа бюджети сўраши кутилмоқда.

custom img

Исроилда ракета ҳужуми оқибатида 62 ёшли ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди

У сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган ва ушбу давлат фуқароси ҳисобланган.

custom img

Хитой Тожикистон–Афғонистон чегарасида 9 та чегара иншооти қуради

Лойиҳа қиймати 550 миллион сомонийдан ортиқ бўлиб, маблағ тўлиқ Хитой томонидан қопланади.

custom img

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ва Исроилга тегишли йирик банкларга ҳужум қилиши мумкин

Эрон ҳарбий штаби раҳбари Яқин Шарқ мамлакатлари аҳолисига ушбу объектлардан бир километр узоқроқда бўлишни маслаҳат берди.

custom img

72 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди

Доналд Трамп АҚШ президенти бўлгандан буён 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик депортация қилинган.

custom img

Минтақадаги давлатлар Эроннинг душмани эмас — Қатар ташқи ишлар вазири

Вазир Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Хулайфий Эрон ва Қўшма Штатларни воситачилик йўли билан ечим топиш учун музокаралар столига қайтишга чақирди.

custom img

АҚШ Исроилдан Эрондаги нефть ва энергетика объектларига зарба бермасликни сўради

Сўровнинг сабабларидан бири сифатида Трампнинг уруш тугагандан кейин Венесуэладаги каби Эрон нефть сектори билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчилиги келтирилган.

custom img

Теҳрон Байрутда тўрт нафар эронлик дипломатнинг ўлдирилганини террорчилик ҳаракати сифатида баҳолади

Исроил ҳарбийлари Байрутдаги меҳмонхонада эронлик агентларнинг махфий учрашуви бўлиб ўтаётганидан хабардор бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"