Ўзбекистон

Туркияда фирибгарлар 45 минг йилга қамалди

Улар молиявий пирамида ташкил этган.

Туркияда фирибгарлар 45 минг йилга қамалди

Туркияда молиявий пирамида ташкил этган ака-ука Меҳмет ва Фатиҳ Айдин 45 минг йил 3 ойга озодликдан маҳрум этилди. Уларнинг тузоғига тушган жабрланувчилар сони ўн минглаб кишига етган.

 

2016 йилда Айдин ака-укалари сармояни онлайн ўйин билан бирлаштириш ғоясини ўйлаб топишди. Улар "Фермер банки" номли ўйин яратиб, фойдаланувчиларга инвестиция киритиш эвазига виртуал фермер хўжаликларини ривожлантириш имкониятини таклиф қилишди. Фирибгарлар бу маблағлар ҳақиқий қишлоқ хўжалиги техникаси, чорва моллари ва бошқа активларни сотиб олишга сарфланишини айтишган.

 

Шунингдек, улар ишлаб чиқарилган маҳсулотлар махсус дўконларда сотилишини ва ўйин иштирокчилари бу жараёндан фойда кўришини ваъда қилишди. Аммо ҳақиқат бошқача бўлиб чиқди — лойиҳа молиявий пирамида сифатида фош этилди ва эгаларидан бири $100 миллиондан ортиқ маблағ билан ғойиб бўлди.

 

Фирибгарларнинг рекорд даражадаги жазо муддати улар устидан берилган 4 мингдан ортиқ шикоятлар бўйича ҳукмлар йиғиндиси асосида белгиланди. Дастлаб, Туркия прокуратураси уларни 88 минг йилга озодликдан маҳрум этишни талаб қилган эди.

custom img

Тошкентда фарзандларини кўргани борган эркакни қайнотаси ва қайниукаси дўппослади

Фуқарога тан жароҳати етказилган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Наманганда икки катер тўқнашди: икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий изоҳ берилмаган.

custom img

Миграция агентлиги Россиядан қайта олмаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Молиявий ёки бошқа жиддий қийинчиликларга дуч келган фуқароларга амалий ёрда кўрсатилади.

custom img

Сариосиё–Термиз йўналишидаги поезд нега гавжум? “Ўзтемирйўлйўловчи” изоҳ берди

ижтимоий тармоқларда “Сариосиё – Термиз” поездида йўловчилар вагон йўлакларида тўпланиб қолгани акс этган видеолар тарқалди.

custom img

Ўзбекистонда шахсий транспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди

Шахсий транспорт воситалари энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида қайд этилган.

custom img

Тошкент вилоятида учта автомобиль тўқнашуви оқибатида ёнғин чиқди

“Labo” қайрилаётган вақтда “Lacetti” вa “Tracker” билан тўқнашиб кетган.

custom img

Қувада МИБ орқали 200 млн сўмлик солиқ қарзи ундирилди

Шундан сўнг ундирилган пуллар давлат бюджетига йўналтирилган.

custom img

МИБ ходимлари ўқувчиларга мактаб сумкалари топширди

Тадбир давомида 31 нафар бола ўқув қуролига эга бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"