Жаҳон

Туркияда оммавий жанжал вақтида йигитни фургон босиб кетди

Шифокорларнинг барча уринишларига қарамай, оғир жароҳатлар олган қамоқхона қўриқчиси ҳаётдан кўз юмган.

Туркияда оммавий жанжал вақтида йигитни фургон босиб кетди

Туркиянинг Мардин вилоятидаги Мидят туманида юз берган даҳшатли ҳодиса ижтимоий тармоқларда катта резонансга сабаб бўлди. Жумҳурият булварида икки гуруҳ ўртасида содир бўлган муштлашув ва пичоқбозлик вақтида, қочиб кетаётган 42 ёшли қамоқхона қўриқчиси Фарук Акиш мувозанатини йўқотиб, йўлга қулаб тушди. Шу пайт ҳаракатланаётган микроавтобус уни босиб кетган. Бу ҳақда Туркия ОАВ хабар бермоқда.

 

Воқеа хавфсизлик камералари томонидан қайд этилган. Видеоёзувда Фарук Акишнинг тўсатдан йиқилиб, микроавтобус ғилдираклари остида қолиб кетгани аниқ кўринади. Шундан сўнг дарҳол воқеа жойига тиббий ёрдам кўрсатиш бригадаси ва полиция етиб келган.

 

Акишга ҳодиса жойида тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва у Мидят давлат касалхонасига олиб борилган. Бироқ шифокорларнинг барча уринишларига қарамай, оғир жароҳатлар олган Акиш ҳаётдан кўз юмган. Отопциядан сўнг марҳумнинг жасади дафн қилинган.

 

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, муштлашув тадбиркор ва унинг ходимлари ўртасида номаълум сабабга кўра бошланган. Полиция воқеани ҳар томонлама тергов қилмоқда. Микроавтобус ҳайдовчиси ҳибсга олинган, транспорт воситаси ва унинг давлат рақами аниқлаштирилмоқда.

 

Расмийлар ушбу ҳодиса юзасидан кенг қамровли тергов бошлаган бўлиб, айбдорлар жавобгарликка тортилиши таъкидланмоқда. Мардин аҳолиси орасида бу воқеа кенг муҳокамага сабаб бўлган, айниқса жамоат хавфсизлиги ва оммавий воқеаларда тартибни таъминлаш масалалари бўйича саволлар туғилмоқда.

custom img

Эрон ҳужумлари жавобсиз қолмайди — Қатар

Қатар ҳаво мудофаа тизимлари икки Эрон қирувчи самолётини йўқ қилди ва мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

АҚШ Эрон билан можаро бошланганидан бери қарийб 2 млрд долларлик техника йўқотди

Энг катта йўқотиш Қатардаги базада жойлашган радар тизими бўлган.

custom img

Туркия ҳаво ҳудудида Эрондан учирилган ракета урилб туширилди

Ракета Ироқ ва Сурия орқали Туркия ҳаво ҳудудига кирган.

custom img

Трамп АҚШни чексиз урушга тортмоқда — АҚШ сенатори

Сенатор Трамп бутунлай назоратдан чиқиб кетганини ва америкаликлар унинг ёлғонлари туфайли аллақачон ҳалок бўлишганини билдирди.

custom img

НАТО Эрон билан боғлиқ можарога аралашмайди — Марк Рютте

НАТО бош котиби Марк Рюттенинг маълум қилишича, альянсда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операциясида қатнашиш бўйича “ҳеч қандай режалари йўқ”.

custom img

“Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон

Европаликларнинг Эронга қарши ҳар қандай ҳаракати "уруш ҳаракати" сифатида баҳоланиши маълум қилинди.

custom img

"Исроил АҚШни Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашга мажбурлагани йўқ" — АҚШ президенти

Доналд Тармпнинг айтишича, унинг ўзи Исроилни ҳаракат қилишга мажбур қилган.

custom img

Хоманийниг ўғли Мужтабо Хоманаий янги олий раҳбар этиб сайланди — Iran International

Эронлик сиёсатчилардан фарқли равишда, Мужтaбо оммавий чиқишлардан четда бўлиб, фаолиятини сояда олиб борган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"