Жаҳон

Туркиядаги зилзилада қанча хорижлик қурбон бўлгани очиқланди

Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари минтақада зилзилалар ҳамон давом этаётганини айтди.

Туркиядаги зилзилада қанча хорижлик қурбон бўлгани очиқланди

 

Қаҳраманмарашда бошланган даҳшатли зилзила оқибатида 47 975 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) раҳбари Юнус Сезер маълум қилди, дея хабар берди Анадолу агентлиги.

 

Ю.Сезернинг сўзларига кўра, Туркия ва қўшни давлатлар, хусусан, Суриядаги зилзила қурбонларининг умумий сони 47 975 нафарни ташкил қилган. Улардан 6278 нафари хорижликлар, асосан Сурия фуқаролари.

 

AFAD раҳбарининг маълум қилишича, 3 мингдан ортиқ қутқарувчи табиий офат ҳудудларида қолиб, ишларни давом эттирган.

 

«Минтақада зилзилалар ҳамон давом этмоқда. Шунинг учун қутқарувчилар тайёр туришади. У ерда бошқа мамлакатлардан келган 300 га яқин қутқарувчилар ҳам қолади», — деди Ю.Сезер.

 

6 февраль куни эпицентри Қаҳраманмарашда бўлган Туркияда магнитудадан ортиқ иккита зилзила қайд этилди. Юзлаб афтершок содир бўлган зилзила мамлакатнинг 10 провинциясида ва қўшни мамлакатларда, жумладан Сурияда ҳам сезилган.

 

Вайроналар остидан қидиришда 88 мамлакатдан 11 минг қутқарувчи иштирок этди, улар орасида қозоғистонликлар ҳам бор.

 

Зилзила оқибатида Туркияга етказилган зарар 100 миллиард доллардан ошиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Тараққиёт дастурининг Туркиядаги вакили Луиза Винтон маълум қилди.

 

Мутахассисларнинг фикрича, минтақада яна олти ой давомида зилзилалар такрорланади. Туркиядаги вайронкор зилзилаларни башорат қилган голландиялик тадқиқотчи Франк Хугербитс март ойи бошида янги фалокатлар эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.

 

7 март куни Хатай, Қаҳраманмараш ва Кайсери провинцияларида учтаа зилзила қайд этилди.

custom img

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикага кўчиришни таклиф қилди

Бунга Трампнинг Эрон терма жамоаси хавфсизлигини кафолатлашнинг иложи йўқлиги ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.

custom img

Жаҳон банки Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини камайтириш учун 10,6 млн доллар грант ажратади

Таъмирлаш ишлари орқали йилига 47,5 минг тонна газ сизиб чиқишининг олди олиниши режалаштирилмоқда

custom img

Эрондаги уруш давом этса, дунёда очлик рекорд даражага етиши мумкин — БМТ

Можаро давом этса, июнь ойига келиб очликдан азият чекаётганлар сони 360 миллиондан ошиши мумкин.

custom img

Афғонистондаги касалхонага қилинган ҳужум оқибатида 400 киши ҳалок бўлди

Афғонистон бу ҳужум учун Покистонни айбламоқда, бироқ Исломобод айбловларни инкор этмоқда.

custom img

Эрон Олий раҳбари АҚШнинг музокара таклифини рад этди — Reuters

Сулҳ таклифи Эронга икки воситачи давлат орқали етказилган.

custom img

Исроил Али Ларижоний ҳалок бўлганини маълум қилди

Шунингдек, “Басиж” кучлари қўмондони Ғуломризо Сулаймонийнинг ҳам ўлдирилгани айтилмоқда.

custom img

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқлик амалиётини бошлади

Исроил ҳужумлари натижасида Ливанда бир миллиондан ортиқ киши уйларини тарк этган, 850 киши ҳалок бўлган.

custom img

Истанбулда 7 йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилгани аниқланди

Маълум қилинишича, аёл эри томонидан ўлдирилиб, жасади чиқинди контейнерига ташланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Туркиядаги зилзилада қанча хорижлик қурбон бўлгани очиқланди