Жаҳон

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 35 400 кишидан ошди

Жабрланганларнинг 13 минг 208 нафари шифохоналарда даволанмоқда.

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 35 400 кишидан ошди

 

Туркия жанубида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 35 418 нафарга етди. Бу ҳақда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған республика Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича ўз мурожаатида маълум қилди, дея хабар бермоқда  Анадолу агентлиги.


Йиғилиш Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Анқарадаги бош қароргоҳида бўлиб ўтди.


Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, жабрланганларнинг 13 минг 208 нафари шифохоналарда даволанмоқда.

 

Туркия раҳбари, шунингдек, дунёнинг турли бурчакларидан келган мутахассислар Туркиядаги зилзилани «ўзгача табиат ҳодисаси» деб атаганини эслатиб ўтди.


Президент Эрдоғаннинг маълум қилишича, табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ва бошқа ишларга 250 мингга яқин давлат хизматчиси жалб қилинган.


Унинг қайд этишича, зилзиладан вайрон бўлган ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари омон қолганлар вайроналар остидан олиб чиқилгунга қадар давом этади.


Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, келаси ой Туркия ҳукумати зилзила қурбонлари учун 30 мингта уй қуришни бошлайди. Ҳозирда 1,6 миллион киши бошпанага муҳтож.

 

«Табий офат содир бўлган ҳудудда 175 минг чодир ва 5 минг 400 контейнер типидаги уйлар ўрнатилди», — деди Эрдоған.

custom img

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикага кўчиришни таклиф қилди

Бунга Трампнинг Эрон терма жамоаси хавфсизлигини кафолатлашнинг иложи йўқлиги ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.

custom img

Жаҳон банки Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини камайтириш учун 10,6 млн доллар грант ажратади

Таъмирлаш ишлари орқали йилига 47,5 минг тонна газ сизиб чиқишининг олди олиниши режалаштирилмоқда

custom img

Эрондаги уруш давом этса, дунёда очлик рекорд даражага етиши мумкин — БМТ

Можаро давом этса, июнь ойига келиб очликдан азият чекаётганлар сони 360 миллиондан ошиши мумкин.

custom img

Афғонистондаги касалхонага қилинган ҳужум оқибатида 400 киши ҳалок бўлди

Афғонистон бу ҳужум учун Покистонни айбламоқда, бироқ Исломобод айбловларни инкор этмоқда.

custom img

Эрон Олий раҳбари АҚШнинг музокара таклифини рад этди — Reuters

Сулҳ таклифи Эронга икки воситачи давлат орқали етказилган.

custom img

Исроил Али Ларижоний ҳалок бўлганини маълум қилди

Шунингдек, “Басиж” кучлари қўмондони Ғуломризо Сулаймонийнинг ҳам ўлдирилгани айтилмоқда.

custom img

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқлик амалиётини бошлади

Исроил ҳужумлари натижасида Ливанда бир миллиондан ортиқ киши уйларини тарк этган, 850 киши ҳалок бўлган.

custom img

Истанбулда 7 йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилгани аниқланди

Маълум қилинишича, аёл эри томонидан ўлдирилиб, жасади чиқинди контейнерига ташланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"