Ўзбекистон

Учта вилоятда ўқишга киритувчи фирибгарлар аниқланди

Тезкор тадбирлар давомида 6000 минг АҚШ доллари ва 22 млнлик коррупцион ҳолат фош бўлган.

Учта вилоятда ўқишга киритувчи фирибгарлар аниқланди

 

Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

 

Қайд этилишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Э. фуқаро А.нинг танишини Наманган давлат университетининг жисмоний маданият факултетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ доллари ва 22 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х. Н. бошқа бир фуқаро Ж.ни Самарқанд давлат универитетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга тушган.

 

Шунингдек, ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Когон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н. Э. фуқаро М.ни 1500 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали Бухоро шаҳридаги Жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

custom img

Тошкент аэропортида тиллани ички аъзоларига яширган йўловчилар ушланди

Улар шу тариқа 410 грамм заргарлик буюмларини Истанбулга олиб чиқиб кетишга уринган.

custom img

Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимият вакиллари пора билан қўлга олинди

Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси 20 миллион сўм, Қорақалпоғистонда эса ҳокимият вакили 3 минг доллар олганда ушланган.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"