“Uzbekistan airways”да янги йўналиш очилди
21 майдан бошлаб Бaтумига парвозлар амалга оширилади.

Жорий йилнинг 21 майдан бошлаб “Uzbekistan airways” Тошкент–Батуми–Тошкент халқаро йўналиши бўйича мавсумий парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Тошкентдан курорт шаҳрига авиақатновлар ҳафтасига икки марта – чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Бундан олдин “Uzbekistan airways” АЖ Наманган–Олмаота–Наманган янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўйишини маълум қилганди.







