Жаҳон

Хитой АҚШ маҳсулотларига 34 фоиз бож жорий қилди

Хитой Трампнинг янги тарифларни «адолатсиз» деб ҳисоблайди.

Хитой АҚШ маҳсулотларига 34 фоиз бож жорий қилди

 

Хитой Молия вазирлиги 10 апрелдан бошлаб АҚШдан импорт қилинадиган барча маҳсулотларга қўшимча 34 фоизлик бож жорий этилишини эълон қилди.

 

Бу қадам АҚШ президенти Доналд Трампнинг 2 апрель куни бошқа мамлакатлар, жумладан Хитой маҳсулотларига ҳам божлар жорий қилганига жавобан амалга оширилмоқда. Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ “ўнлаб йиллар давомида” савдо масаласида бошқа давлатларга имтиёз берган.

 

Хитой эса бу тарифларни «адолатсиз» деб ҳисоблаб, ўз жавоб чораларини эълон қилди. Янги чоралар натижасида Хитойга импорт қилинадиган АҚШ маҳсулотларига умумий божлар даражаси 54 фоизга етади. Чунки аввалги икки босқичда аллақачон 20 фоизли бож жорий этилган эди, янги 34 фоизлик ставка эса бунга қўшилади.

 

Бу савдо уруши икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларга жиддий таъсир кўрсатмоқда. Корхоналар, инвесторлар ва истеъмолчилар учун бу можаро нархлар ошиши ва савдо ҳажмининг камайишига олиб келиши мумкин.

custom img

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқлик амалиётини бошлади

Исроил ҳужумлари натижасида Ливанда бир миллиондан ортиқ киши уйларини тарк этган, 850 киши ҳалок бўлган.

custom img

Истанбулда 7 йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилгани аниқланди

Маълум қилинишича, аёл эри томонидан ўлдирилиб, жасади чиқинди контейнерига ташланган.

custom img

Мужтабо Хоманаий АҚШ–Исроил зарбалари вақтида омон қолган — The Telegraph

Маълум қилинишича, у ҳужумдан бироз олдин уйидан чиқиб кетган.

custom img

Ўрта ер денгизида экипажсиз сузиб кетаётган Россия газ ташувчиси экологиягa хавф туғдирмоқда

“Арктик Метагаз” кемаси Малта ҳудудий сувларига яқин жойда Украинанинг дрон-катерлари томонидан ҳужумга учраган.

custom img

Измирда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан тушиб кетди

У турк фуқаросига турмушга чиққан бўлиб, ҳодиса куёвнинг уйида содир бўлган.

custom img

“АҚШнинг Кубани эгаллаши бу катта шарафдир” — Доналд Трамп

АҚШнинг Кубага нефть етказиб берилишини тақиқлагани фонида мамлакатда блэкаут юз берди.

custom img

Кобулда гиёҳвандлар шифохонаси портлатилди: 400 киши ҳалок бўлди

“Толибон” Покистонни гиёҳвандлар даволанадиган шифохонага зарба берганликда айблади.

custom img

Эрон Ҳўрмуз бўғозида ҳаракатланиш учун айрим давлатлар кемаларига чекланган рухсат берди

Ҳўрмуз бўғози фақат душманлар ва уларнинг тажовузкорлигини қўллаб-қувватловчилар учун ёпиқ бўлиб қолиши эълон қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"