Хорижий тилларни ўрганиш бўйича янги платформа ишга тушди
У орқали 10 га яқин тилларни ўзлаштириш мумкин.

Кеча, 2 март куни Тошкент шаҳрида «Speakingclub.uz» платформасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ушбу платформа 5 ёшдан юқори барча тил ўрганувчилар учун мўлжалланган бўлиб, дарсларга хорижий тиллар бўйича малакали ўқитувчилар жалб қилинади.
Таъкидланишича, платформада босқичга мос тарзда гуруҳ ва ўқитувчи танлаш имконияти яратилган.
Шунингдек, 10 га яқин тиллар бўйича дарсларни ўқувчи ўзига қулай вақтда томоша қилиши мумкин.







