Ўзбекистон

Яна бир ўзбек фильми халқаро фестивалда ғолиб бўлди

Туркияда бўлиб ўтган фестивалда “Узум таъми” номли фильм “Энг яхши қисқа метражли фильм” деб топилди.

Яна бир ўзбек фильми халқаро фестивалда ғолиб бўлди

Туркиянинг Измир шаҳрида 2–3 май кунлари Турон халқаро кинофестивали бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондан Элдор Қудратиллаев “Дунё ва мен” ҳамда Дмитрий Лебедев “Узум таъми” номли қисқа метражли фильмлари билан иштирок этди.

 

Танлов якунига кўра, Дмитрий Лебедевнинг “Узум таъми” номли фильми “Энг яхши қисқа метражли фильм” деб топилди. Шунингдек, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов “Кино санъатига қўшган ҳиссаси учун” мукофоти билан тақдирланди.

 

Фестивалда туркий халқлар кино ижодкорлари, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия, Эрон, Озарбайжон ва Франция, Венгриядан номзодлар қатнашди.

 

Маълумот учун, “Узум таъми” фильмида ролларни таниқли актёр Фарҳод Маҳмудов номидаги киноустахона актёрлари Дилёр Фозилов ва Розия Раимқулова ижро этган. Сенарий ҳаммуаллифи ва режиссёр ёрдамчиси БДКИ Тошкент филиали талабаси Александр Амелин.

custom img

1 йилгача қамоқ ва 82 миллионгача жарима: Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан зўравонлик учун жазолар кучайтирилади

Экологик партия ҳайвонларни ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

custom img

Тошкентда “Қора либосли аёл ташрифи” китоби тақдимоти ўтказилди

Тадбир доирасида адабий чиқишлар, саҳна кўриниши ва китоб имзолаш маросими ташкил этилди.

custom img

“Токиога йўл”: Чемпион руҳи ва миллий ғурур акс этган фильм

Ўзбекистон ва Япония кино ижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинган “Токиога йўл” бадиий филми миллий кино оламида муҳим воқеа сифатида намоён бўлди. Фильм бокс бўйича Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳаёти, унинг машаққатли йўли ва катта ғалабалари асосида яратилган.

custom img

Президент бир гуруҳ геологларни мукофотлади

Геологлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

Мазкур “Медиа ҳафталик” ОАВ учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган.

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"