Жаҳон

Янги тарифлардан норози бўлган иттифоқчилар Трампнинг “заиф нуқтаси”га зарба берди

Испания, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар F-35 харидидан воз кечмоқда, бу эса АҚШ ҳарбий саноатига миллиардлаб зарар келтириши мумкин.

Янги тарифлардан норози бўлган иттифоқчилар Трампнинг “заиф нуқтаси”га зарба берди

Politico таҳлилига кўра, Дональд Трамп жорий этган “жазоловчи” янги тарифлар ва талаблар бир қатор давлатларнинг кескин жавоб чораларига сабаб бўлди.

 

Испания НАТО мудофаа харажатларини 5 фоизгача ошириш масаласида келишмовчиликлар ортдан миллиардлаб долларлик F-35 қирувчи самолётлари харидидан воз кечди. Швейцарияда ҳам юқори тарифлар фонида F-35 харидини тўхтатиш бўйича сиёсий босим кучаймоқда. Ҳиндистон эса АҚШ ҳарбий техникаси бўйича режаларни музлатиб қўйди.

 

Мутaxассислар бу жараён АҚШнинг дунёдаги етакчи қурол етказиб берувчи сифатидаги мавқеига путур етказиши, етказиб бериш занжирларини хавф остига қўйиши ва миллиардлаб доллар йўқотишга олиб келишини таъкидламоқда.

 

Испания F-35 ўрнига Буюк Британия, Германия, Италия ва Испания биргаликда ишлаб чиқаяётган Eurofighter Typhoon ҳамда келажакдаги учувчисиз Future Combat Air System лойиҳаларига маблағ йўналтириши мумкин. Ушбу янги авлод қирувчисининг 2040-йилларда ишга туширилиши режалаштирилган.

 

Politico бу ҳолатни “Трампнинг энг заиф нуқтаси — севимли жангчилари”га берилган зарба сифатида баҳолади.

custom img

Истанбулда ўлдирилган ўзбекистонлик Сайёра учун ғойибона жаноза ўқилди

Маросимда марҳуманинг ота-онаси ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

custom img

Покистон Афғонистонга очиқ уруш эълон қилди

Ҳар икки томондан ҳам кўплаб қурбонлар бор. Таҳлилчилар воқеани икки қўшни давлат ўртасидаги сўнгги ўн йилликдаги энг йирик кескинлашув деб баҳоламоқда.

custom img

2025 йилда дунё бўйлаб рекорд даражада журналистлар ўлдирилди — CPJ

104 нафар журналист ҳарбий можаро ҳудудида ўлдирилган, 86 нафари Исроил мудофаа кучларига тўғри келади.

custom img

Хўжали геноциди: тарих сабоғи ва адолат талаби

Хўжали қирғини Арманистон томонидан узоқ йиллар давомида Озарбайжон Республикасига қарши олиб борилган этник тозалаш ва тажовуз сиёсатининг таркибий қисми бўлган. Қирғин вақтида 613 нафар киши, жумладан 106 нафар аёл, 63 нафар бола ва 70 нафар кексалар ўлдирилган, турли ёшдаги 1 000 нафар тинч аҳоли ўқ жароҳатлари натижасида ногирон бўлиб қолган.

custom img

Эпштейн файлларида Трампга алоқадор ҳужжатлар йўқолган — CNN

Йўқолган ҳужжатлар орасида Трампни жинсий тажовузда айбловчи гувоҳ билан боғлиқ 3 та интервьюлар бўлган.

custom img

АҚШ Исроилга F-22 қирувчи самолётларини жойлаштирмоқда

Дастлаб 12 та самолёт юборилган, аммо улардан бири техник носозлик сабабли қайтиб келган.

custom img

Уруш мени “дўстлари йўқ инсон”га айлантирди — Зеленский

Украина президенти уруш шароитида фақат муҳим ва стратегик масалаларга эътибор қаратишга мажбур бўлганини таъкидлади.

custom img

Билл Гейтс Эпштейн билан алоқалари учун узр сўради

У Эпштейн билан вақт ўтказиш катта хато бўлганини айтган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Янги тарифлардан норози бўлган иттифоқчилар Трампнинг “заиф нуқтаси”га зарба берди