Ўзбекистон

Янгийўлда кобра илон боққан шахс аниқланди

Илонлар ҳозирда очиққа қўйиб юборилган.

Янгийўлда кобра илон боққан шахс аниқланди

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги “Туябўғиз“ МФЙ ҳудудида илонлар қўйиб юборилгани айтилган видеолар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Экология бошқармаси расмий муносабат билдирилди.

 

Аниқланишича, туманнинг “Туябўғиз“ МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Н.Ю. ўзи яшаётган хонадонида 30 дан ортиқ “Осиё кобра” илонларини тегишли рухсатномаларсиз сақлаб келган. Номаълум сабабларга кўра, фуқаро Н.Ю. хонадонида сақланаётган илонлар очиққа қўйиб юборилган. Бу ҳолат маҳаллий аҳоли томонидан аниқланиб, иккита кобра илони тутиб ўлдирилган.

 

Ҳозирги вақтда ишчи гуруҳ томонидан шу яқин атрофда яшовчи аҳоли хонадонларида дорилаш ишлари олиб борилмоқда.  

 

Кобра боққан шахсга нисбатан ИИБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув олиб борилаётгани маълум қилинади, дейилади Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

 

 

 

 

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Кўргазмада болаларнинг хавфсизлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимояси ва келажагини танлаш имконияти каби масалалар ёритилди.

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

2027 йил 1 январдан лифтлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатишнинг янги тартиби кучга киради.

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Буюртмачи ва пудрат ташкилотига шикастланган қабр тошларини тиклаш мажбурияти юклатилди.

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Шунингдек, унга аввал ҳам қўпол муносабатда бўлингани ҳақидаги маълумотлар текширилмоқда.

Дорихоналарга дори воситалари мажбуран қўшиб сотиляптими? Рақобат қўмитаси ҳолатни ўрганмоқда

Дорихоналарга дори воситалари мажбуран қўшиб сотиляптими? Рақобат қўмитаси ҳолатни ўрганмоқда

Ўзбекистонда айрим дори етказиб берувчилар дорихоналардан буюртма қилинмаган препаратларни ҳам сотиб олишни талаб қилаётгани айтилмоқда.

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Хориждаги 817 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ва компенсациялар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқди.

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, яқин атрофдаги турар жойларга зарар етказди.

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сув олиш лимитидан ошиш, шартномасиз ёки рухсатномасиз сув олиш қоидабузарлик ҳисобланади.