Ўзбекистон

Январ бошида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади

1–8 январ кунлари Ўзбекистон ҳудудларида ёғингарчилик кам бўлиб, айрим жойларда туман кузатилади.

Январ бошида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади

«Ўзгидромет» агентлиги маълумотларига кўра, 1 январдан 8 январгача Ўзбекистон ҳудудида асосан қуруқ ва ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади.

 

Айрим ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, шамол йўналиши ва тезлигида ўзгаришлар кутилмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундисига 7–12 метр тезликда эсади. 5–8-январ кунлари ҳаво ҳарорати 0–5 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво асосан қуруқ ва ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб, 7–12 м/с тезликда эсади, 1–2-январ кунлари айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор. 5–8-январда ҳаво ҳарорати 0–5 даража илиқ атрофида бўлади.

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари

Ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади.

 

5–7-январ кунлари кечаси ҳаво ҳарорати 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундази 3–8 даража илиқ бўлади.

 

8 январ куни эса кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундази 5–10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. 5–8 январ кунлари ҳаво ҳарорати 8–13 даража илиққача кўтарилади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим кунлари ёмғир ёғиши мумкин. 5–8 январ кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши эҳтимоли мавжуд. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0–5 даража илиқдан 0–5 даража совуққача, кундузлари 3–8 даража илиқдан 5–10 даража илиққача ўзгариб туради.

 

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Айрим жойларда туман тушади. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 2–7 даража совуқдан 2 даража совуқ–3 даража илиққача, кундузлари эса 2 даража совуқ–3 даража илиқдан 2–7 даража илиққача ўзгаради.

custom img

Тошкент аэропортида тиллани ички аъзоларига яширган йўловчилар ушланди

Улар шу тариқа 410 грамм заргарлик буюмларини Истанбулга олиб чиқиб кетишга уринган.

custom img

Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимият вакиллари пора билан қўлга олинди

Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси 20 миллион сўм, Қорақалпоғистонда эса ҳокимият вакили 3 минг доллар олганда ушланган.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"