Йил қаҳрамонлари тақдирланди
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси конгресси ҳам ўтказилди. Мазкур конгрессда бир қатор масалалар ўртага ташланди. Унда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси собиқ сардори Одил Аҳмедов ассоциация вице-президенти этиб сайланди. Бундан ташқари, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқа бир қатор мутасаддилар ЎФА Ижроқўми таркибидан жой олишди.
Шундан сўнг бир нечта номинациялар бўйича ғолиблар номи маълум қилинди. Хусусан, “Йилнинг энг яхши футболчиси” совринини Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов қўлга киритди. “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб “Насаф” клуби бош мурабийи Рузиқўл Бердиев топилди. Шунингдек, мазкур тадбир доирасида футболимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир қатор футбол фидойилари ва йил давомида ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислар меҳрини қоозонган футболчилар ассоциация томонидан махсус совринлар тақдирланди.
Қуйида номинация ва ғолиблар билан тўлиқ танишишингиз мумкин:
“Ўзбек футболи нуронийси” - Ахбор Имомхўжаев
“Фидойилик” рамзи - Садри Носиров (Динамо)
“Жасорат” - Муроджон Аҳмедов Ўзбекистон кар-соқовлар терма жамоаси бош мураббийи
“Энг яхши журналист” - Фахриддин Рўзиев, “Chempionat.asia”
“Энг яхши ҳудудий футбол ассоциация” - Қорақалпоғистон Республикаси футбол ассоциацияси
“Мухлислар меҳри” - “Андижон” фан-клуби
“Йилнинг энг яхши футзал мураббийи” - Баҳодир Аҳмедов, Ўзбекистон футзал терма жамоаси
“Йилнинг энг яхши футзалчиси” - Дилшод Раҳматов, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва “Хуахин-Жиззах” клуби
Аёллар футболи бўйича “Олий Лига тўпурари” - Диёра Хабибуллаева, “Сўғдиёна-W”
Аёллар футболи бўйича “Олий Лиганинг энг яхши мураббийи” - Шерали Бобоқулов, “Сўғдиёна-W”
Аёллар футболи бўйича “Олий Лиганинг энг яхши футболчиси” - Диёра Хабибуллаева, “Сўғдиёна-W”
“Про Лиганинг энг яхши футболчиси” - Марко Обрадович, “Нефтчи”
“Йилнинг энг яхши ҳаками” - Илгиз Танташев
“Cоcа-Cола Суперлигасининг мавсумдаги энг чиройли голи” - Билолхон Тошмирзаев, “Турон”
“Cоcа-Cола Суперлигасининг 2021-мавсумдаги тўпурари” - Драган Черан, “Пахтакор”
“Cоcа-Cола Суперлигасининг 2021-мавсумдаги энг яхши мураббийи” - Питер Хюистра, “Пахтакор”
“Cоcа-Cола Суперлигасининг 2021-мавсумдаги энг яхши футболчиси” - Ҳусаин Норчаев, “Насаф”
“Ўзбекистоннинг энг яхши ёшлар мураббийи” - Аъзам Шерғозиев, “АГМК”
“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” - Ҳусаин Норчаев, “Насаф”
“Ўзбекистоннинг энг яхши аёллар мураббийи” – “Илҳом Ҳанжариев”
“Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” - Дилдора Нозимова, “Бунёдкор-W”
Суперлига рамзий терма жамоаси.
Дарвозабон:
Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”)
Ҳимоячилар:
Марко Колакович (“Сўғдиёна”)
Анзур Исмоилов (“Пахтакор”)
Ҳусниддин Алиқулов (“Насаф”)
Шерзод Насруллаев (“Насаф”)
Ярим ҳимоячилар:
Санжар Турсунов (“АГМК”)
Эркин Бойдуллаев (“Қизилқум”)
Драган Черан (“Пахтакор”)
Ҳужумчилар:
Шоҳруз Норхонов (“Сўғдиёна”)
Хусаин Норчаев (“Насаф”)
Азизбек Амонов (“Локомотив”)
Мураббий:
Улуғбек Бақоев (“Сўғдиёна”)
“Футбол ривожи учун” - Ҳайрулла Бозаров, Фарғона вилояти ҳокими.
Жамшидбек Амиров








