0

Махсус комиссия тест синовларини ўтказиш бўйича муҳим қарор қабул қилди

Ўзбекистонда жорий йилда олий таълим муассасасига кириш имтиҳонлари очиқ майдонларда ва стадионларда ўтказилади.

Махсус комиссия тест синовларини ўтказиш бўйича муҳим қарор қабул қилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида қарор қабул қилинди, деб хабар берди Хушнудбек Худойбердиев.

Йиғилишда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг муайян қатламини оммавий вакцинациялаш ишларини ташкил қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, йиғилишда жорий йилги тест синовларини август ойида очиқ майдонларда (стадионлар, хиёбонлар) ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Комиссия тест синовларини сентябрь ёки октябрь ойларига қолдириш эҳтимолини кўриб чиқмаган. Аммо йиғилишда тест топшириладиган 5 та фан (3 та мажбурий ва 2 та мутахассислик бўйича) бўйича саволларни камайтириш масаласи кўрилган, аммо ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.

Маълум қилинишича, имтиҳонлар 2 сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 7:00 да, иккинчиси 18:00 да бошланади. Тест синовларига тайёргарлик жараёнида кузатувчилар ва назоратчилар коронавирусга қарши эмланади.

Йиғилиш якуни бўйича тегишли идораларга тест синовларига тайёргарлик кўришга топшириқ берилди.

custom img

Энди ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати қонун билан ҳимояланади

Сенатда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

custom img

Тест синовлари учун ажратилган бинолар сони маълум қилинди

2023-2024 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари республика бўйича 72 та бинода бўлиб ўтади.

custom img

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари қисқартирилади

Бу бўйича мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи имзоланган.

custom img

Таянч ихтисослаштирилган мактабларда имтиҳон қачон ўтказилади?

Рухсатномани юклаб олиш учун талабгор ariza.piima.uz сайтига кириб, “Шахсий кабинет” ига ўз ID рақамини киритиши керак.

custom img

Бугундан ўқишни кўчириш учун ариза олиш бошланди

Аризалар 5 августга қадар давом этади.

custom img

Иккинчи мутахассислик учун квоталар тасдиқланди

Ҳужжатлар my.edu.uz орқали қабул қилинади.

custom img

Халқаро биология олимпиадаси ғолиблари қанчадан пул мукофоти билан тақдирланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларни очиқлади.

custom img

Бюджетда ўқиш учун ажратиладиган ўринлар сони кўпайди

Президент фармони билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"