Aбитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди
2021-2022-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Aбитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

Aбитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Aбитуриент рухсатномаси”ни my.dtm.uz сайтидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақаминики киритган ҳолда олишлари мумкин.
Тест синовлари 5-август санасидан бошланишини инобатга олган ҳолда абитуриентлардан рухсатномаларни 4-август санасига қадар юклаб олишларини сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига паспорт (ИД-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.
Паспорт (ИД-карта) бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.







