Абитуриентлар тест синовларига бош кийим билан келишлари мумкин
Маълумки, 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

Тест синовлари 5 августдан бошланади ва кунига икки сменада:
• 1-смена 07:00 дан 10:00 га қадар;
• 2-смена 19:00 дан 22:00 га қадар бўлиб ўтади.
Тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилишини инобатга олган ҳолда абитуриентлар тест синовларига бош кийим (кепка, панама) билан келишлари мумкин .
Эслатиб ўтамиз кечадан 2021-2022-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди . Тест синовлари 5 август санасидан бошланишини инобатга олган ҳолда абитуриентлардан рухсатномаларни 4 август санасига қадар юклаб олиш сўралмоқда.







