Адлия вазирлигининг юридик техникумларига қабул бошланди
2021 йил 1 август куни Адлия вазирлигининг юридик техникумларига талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Онлайн рўйхатга олиш Давлат тест марказининг texnikum.dtm.uz сайти орқали амалга оширилмоқда.
Адлия вазирлигининг юридик техникумларида таҳсил олиш истагини билдирган талабгорлар 20 август кунига қадар (20 август куни ҳам) онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.







