Имтиҳонлар ўтадиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар эълон қилинди
Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:
-
Стадион ёки хиёбоннинг расми;
-
Ҳудудга кириш жойлари;
-
Стадион ёки хиёбон номи;
-
Стадион ёки хиёбон манзили;
-
Сектор рақами;
-
Тест топширадиган гуруҳлар;
-
Стадион ёки хиёбоннинг Google харитадаги геолокацияси.
Мазкур саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, мазкур ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.







