Спорт

Ўзбек шахматчилари нега бошқа давлат шарафини ҳимоя қилишяпти?

Тошкент шаҳрида шу йилнинг 16 августида Георгий Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнирга старт берилди.

Ўзбек шахматчилари нега бошқа давлат шарафини ҳимоя қилишяпти?

 

Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат бўлган мусобақада дунёнинг ўндан ортиқ давлатидан шахматчилар иштирок этмоқда.  Хўш, Георгий Агзамовни биламизми: у  ким? Бугунги кунда Ўзбекистон шахмат федерациясининг имкониятлари қай даражада? Қуйида ана шу саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

 

Марказий Осиёнинг биринчи гроссмейстери

 

Георгий Агзамов 1954 йил 6 сентябрда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жарроҳ Тожихон Агзамов оиласида туғилган. Унинг ота-онаси шахмат ўйинини жуда қадрлаган. Шу сабабли Георгий Агзамов шахмат билан шуғуллана бошлайди. У 11 ёшида катталар ўртасида Олмалиқ чемпиони, 1976 ва 1981 йилларда эса Ўзбекистон чемпионати ғолиби бўлади. Шундан сўнг бир қатор мусобақаларда ғолибликни қўлга кирита бошлайди. Агзамов 1982 йилда Халқаро шахмат усталигига эга бўлади. Чигорин хотирасига бағишланган Сочи турниридаги ғалабасидан сўнг, унга халқаро гроссмейстер унвони берилади. Шу тариқа Агзамов тарихда Марказий Осиёнинг биринчи гроссмейстерига айланади. Истеъдодли шахматчи, айниқса, 1983-1985 йилларда энг яхши натижаларни қўлга киритди.

 

Агзамов 1986 йил 27 августда 32 ёшида фожиали тарзда вафот этади. Ўша йилдан бошлаб Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан Георгий Агзамов хотирасига бағишлаб халқаро шахмат турнири ташкил этиб келинмоқда.

 

Бошқа давлат шарафини ҳимоя қилаётган ўзбек шахматчилари

 

Яқинда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон шахмат федерациясининг молиявий аҳволи, ходимларни ойлик маош билан таъминлашдаги муаммолар ва ёш шахматчиларни қўллаб-қувватлаш хусусида танқидий фикр-мулҳазалар билдирилган эди.

 

Дунё шахмат тарихида иккинчи энг ёш халқаро гроссмейстерга айланган Жавоҳир Синдоровнинг федерация ва унинг шахматга эътиборсизлиги  ҳақидаги интервьюси чоп этилганди. Бугунги кунда бир нечта ўзбек шахматчиси халқаро мусобақаларда бошқа давлат таркибида иштирок этмоқда. Масалан, Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ шахмат федерацияси вакилига айланган, Нафиса Мўминова Европадаги машҳур шахмат клуби сафида иштирок этаяпти, Темур Гараев халқаро мусобақаларда Қозоғистон номидан қатнашаяпти. Улар сафига яна Антон Филиппов ва Темур Кўйбакоровни ҳам қўшиш мумкин. 2004—2005 йилларда жаҳон кубоги соҳиби бўлган Рустам Қосимжонов бугунги кунда Германияда яшамоқда.

 

Улар нега бу йўлни танлашди?

 

Федерациянинг моддий имконияти бир неча йил давомида қониқарсиз аҳволда бўлган, шахматчиларимизни доимий қўллаб-қувватлай олмаган. Бунинг натижасида бир қанча кучли шахматчиларимиз федерация таркибидан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Пойтахтимизда бошланган халқаро шахмат турнирининг очилиш маросимида федерация раҳбари Азиз Абдуҳакимов юқорида таъкидланган муаммолар бўйича қуйидаги фикрларни билдирди: «Биз федерация фаолиятини танқидий кўриб чиқдик. Оммавий ахборот воситаларида федерация фаолияти билан боғлиқ жуда кўп материал эълон қилинди. Биз бугун тўлиқ структура ишлаб чиққанмиз. Бундан ташқари федерациянинг молиявий ҳолати бўйича ҳам ишлар амалга оширилди. Очиғини айтадиган бўлсак, ҳозирги кунда федерациямизнинг молиявий аҳволи жуда барқарор. Йирик-йирик мусобақаларни ташкиллаштиришга бемалол қурби етади».

 

Имконият бўлса натижа бўлади

 

2021 йил 14 январда “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Унда шахмат бўйича республика ҳамда халқаро мусобақалар ва олимпиадалар ғолиблари, халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси, халқаро унвонларга эга бўлган тренер ва ҳакамлар унвонларини қўлга киритган шахматчиларни пул мукофотлари билан тақдирлаш, мамлакатимизнинг Халқаро шахмат федерациясидаги (ФИДE) рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш ва 2025 йилда биринчи 10 таликка киришига эришиш каби   бир қатор вазифалар белгиланди. Ушбу вазифалар ижроси соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, қобилиятли шахматчиларни тарбиялаш ва рағбатлантиришга қаратилган. Бунинг учун бизда барча имконият мавжуд. Шахматчиларимизнинг халқаро мусобақаларда эришаётган натижалари бунга яққол далил бўла олади. Масалан, яқинда Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилган жаҳон кубогида Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров 1/16 финал босқичига қадар етиб борди.  Президент қарорида белгиланган вазифалар шахмат спорти нуфузини янада юксалтириш, халқаро рейтинг кўрсаткичларини оширишга хизмат қилади.

 

 Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Ўзбек шахматчилари нега бошқа давлат шарафини ҳимоя қилишяпти? | Zamon.uz